Давлат тест марказининг сайти хакерлар ҳужумига учради

Давлат тест марказининг сайти хакерлар ҳужумига учради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий сайтига хакерлар ҳужум қилишди.

Бугун, 20 ноябрь куни мазкур Марказнинг dtm.uz сайти очилмай қолди. Балки муаммо браузердадир, дея уни бошқа браузерлардан очишга уринган фойдаланувчиларнинг ҳам ҳафсалалари пир бўлди.

Шунда Google қидирув тизими орқали сайт манзили бўйича изланганида, уни хакерлар бузишганлиги аниқланди. Мана, шу саҳифадан олинган скриншотга назар солинг-да:

Айтиш керакки, мутахассислар тез орада муаммони бартараф этишган. Ушбу хабарни тайёрлаш жараёнида Давлат тест марказининг сайти фаолияти қайтадан тикланганлиги аниқланди.

ЎҚИНГ: Хакерлар қандай компьютер ва операцион тизимдан фойдаланишади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.