DELL INSPIRON 11 (3168) трансформери: иккитаси бирда

DELL INSPIRON 11 (3168) трансформери: иккитаси бирда

Жорий йилнинг июль ойида Dell компанияси Inspiron туркумидаги 3 та трансформер лэптоп (11, 15 и 17-дюймли моделлар)ни янгилади.

Шулардан бири Dell Inspiron 11 (3168) ноутбуки бўлиб, у жуда қулай, ёрқин қурилмадир. Келинг, унинг имкониятларини синчиклаб ўрганиб чиқамиз.

Техник тавсифи

Процессор: Intel Pentium N3710 1600 МГц
Оператив хотира: 4 ГБ DDR3L 1600 МГц
Маълумотлар сақлаш: 500 ГБ HDD 5400 rpm
Дисплей: 11.6″ 1366×768 WXGA LED, жилосиз, сенсорли
Видеокарта: Intel HD Graphics 405 (Braswell)
Узатма: мавжуд
Симсиз алоқа: Wi-Fi 802.11b/g/n, Bluetooth 4.0
Аудио: Waves MaxxAudio, 2 динамика
Интерфейслар: USB 3.0, 2хUSB 2.0, HDMI, кардридер microSD, қўш аудиотуйнук
Қўшимча: 0.9 Мп веб-камера
Батарея: 2-секцияли 32 Втс
Ҳажми, вазни: 291.6х201.9х20.9 мм, 1.39 кг
Операцион тизими: Windows 10 Home 64-bit

Дизайн

Ёрқин кўринишга эга алвон-қизил рангли Dell Inspiron 11 (3168) арзон ва унчалар мустаҳкам бўлмаган пластик билан қопланган. Етарли маханик ҳимоя билан таъминланмагани сабаб, кучли босимда букилиб кетади. Табиийки, буни кўпчилик чўнтакбоп экани билан изоҳлашга уринади.

“Қайрилувчан” гуруҳ вакили бўлган лэптоп 2 та йирик илмоққа эга бўлиб, улар қопқоқнинг 360 даражада кўтарилиш имконини беради. Шунингдек, бир лаҳзада стандарт ноутбукда планшетга айланади. Бундан ўзига хослик кўпгина фойдаланувчиларнинг эътиборини тортиши мумкин.

Ноутбукнинг вазни 1.39 кг ва ўлчами 291.6х201.9х20.9. Ўз тоифасига кўра, бир оз оғирроқ туюлиши мумкин. Бироқ трансформацион технология қурилмага бир оз вазни қўшиши табиий ҳол.

Дисплей, овоз, веб-камера

Dell Inspiron 11 (3168) ноутбуки 11.6-дюйм сенсорли дисплейга эга ва унинг ўлчами 1366х768 пиксель бўлиб, экран жилосиз қопламали. Умуман олганда, ихчам экран учун етарли.

Дисплейли матрица юқори сифати билан ажралиб турмайди. Бу ҳақида бурчаклар кўрсаткичининг чегаралангани, ёрқинлик ва ранглар узатмасидаги аниқликнинг камлиги (RGB бўйича бор йўғи 51 фоиз) ва паст даражадаги қарама-қаршилик етарлича таассурот уйғота олади.

Таъкидланганидек, аппарат 360 даражагача қайрилади. Аммо ишлаб чиқарувчилар ана шундай ҳолатда экраннинг тасвири доимий аниқ ва тиниқ ҳолда қолиши ҳақида қайғурмаган. Айтиш керакки, бунда тачскрин сезувчанлиги ва ёрқинлик ҳам пасаяди.

Ноутбукнинг аудиотизими Waves MaxxAudio тандеми маҳсулоти ва иккита динамик клавиатура остига жойлаштирилган. Овоз етарли даражада баланд бўлиб, унда бир неча овоз ўзгартишлар режими мавжуд. Бу борадаги имкониятларга +3 баҳо қўйиш мумкин. Яъни ўртача, бассиз, планшетга хос даража.

Dell Inspiron 11 (3168) ноутбуки 0.9-Мп веб-камерага эга ва Skype орқали билан видеоалоқа учун етарли даражада.

Клавиатура ва тачпад (сенсорли панель)

Трансформер ноутбук клавиатураси ўткир қоп-қора рангда ва ёрқин қизил-ранг билан ажойиб қарама-қаршилик юзага келтирган. Табиийки, фойдаланиш учун ихчам ва қулай. Бироқ кучлироқ босимда тез эгилиб кетиши мумкин.

Кликпад ўлчами жиҳатдан етарлича йирик ва ушлаб кўрганда ғадир-будирлиги сезилади.

Тачпаднинг сезувчанлик даражаси ўртача ва бармоқнинг барча ҳаракатлари ҳам аниқ амалга ошмайди.

Унумдорлик

Dell Inspiron 11 (3168) трансформери Windows 10 Home операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Борт асосида 4 ядроли процессор Intel Pentium N3710 (иккинчи даражали 2 МБ кэш-хотира) мавжуд. Чип 1.6-2.56 ГГц частотада ишлайди ва 14 платформали Braswell`га қурилган.

Процессорнинг максимал энергия самарадорлиги лептоп учун катта эмас. 6 Вт.лик TDP автоном режим учун яхши асос саналади. Бироқ амалиётда самарадорлик паст даражада.

Ўрнатма видеокарта Intel HD Graphics 405 (Braswell) 16 юнитга эга ва 320-700 МГц частотада ишлайди. Қайд этиш керакки, лептопда дискрет графика ўрнатилмаган. Шунинг учун HD Graphics 405 билан кифояланган. Ана шу сабабли фойданувчи унинг “кучи” фақат оддий ноутбуклар ва планшетлар ўйинларигагина етишини билиб қўйгани маъқул.

DDR3L 1600 МГц оператив хотира ҳажми 4 ГБ. Маълумотлар сақлаш учун 500 ГБлик хотира хизматингизда.

Портлар ва алоқа

Dell Inspiron 11 (3168) да зарурий портлар ускунанинг ён томонига ўрнатилган. Чап томонда қувват олиш адаптери учун жой, HDMI, USB 3.0, кардридер microSD мавжуд.

Ўнг томонда ёқиш тугмачаси, овоз созлагич, аудио жек, USB 2.0 жуфтлиги, шунингдек, Noble қулфи остидаги махсус жой.

Симсмиз алоқа воситалар одатий кўринишда: Wi-Fi 802.11 b/g/n ва Bluetooth 4.0.

Батарея

Ноубтукка  2 секцияли 32 Втс қувватга эга акумулятор ўрнатилган. Бу жуда яхши саналмаса-да, автоном режим учун етарли. Масалан, унинг қуввати кино томоша қилганда 7 соатга, ўйинлар ўйналганда эса 3,5 соатга “туриб беради”.

Хулоса

Ишлаб чиқарувчилар имкон қадар Dell Inspiron 11(3168)ни кўркам кўринишли трансформер “ясаш”га ҳаракат қилишган. Амалда эса иш унумдорлиги кам, қиммат бўлмаган экранга эга ва арзон корпусли қурилма дунё юзини кўрди.  Умуман олганда, ишлаш учун етарли имкониятга эга, кўркам ва арзон. Уни ҳам ноутбук, ҳам планшет сифатида ишлатиш мумкин. Dell Inspiron 11 (3168) ноутбукининг ҳозирги баҳоси 450 АҚШ доллари атрофида ва қурилма сизга нархига яраша хизмат қила олади.

Хулоса

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Amazon $450 Сотиб олиш

 Афзаллиги

 Камчилиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!