Dell XPS 13 (2017): 2017 йилнинг энг яхши ноутбуки

Dell XPS 13 (2017): 2017 йилнинг энг яхши ноутбуки

Ҳар йили 100 дан зиёд ноутбуклар ишлаб чиқарилади. Ноутбук танлаш илинжида дўконга кирар эканмиз, экран ва дисплей намойиши, аккумуляторнинг қанча муддатга дош бериши бизни қизиқтириши табиий. Аввалги мақоламизда ҳам 2017 йилнинг энг ноутбуклари хусусида маълумот берган эдик.

Қуйида сизга 2017 йилда ишлаб чиқарилган ва кенг миқёсида яхши эътирофга сазовор бўлган ноутбуклардан бири – Dell XPS 13 (2017) тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

Dell XPS 13 (2017)

Dell компаниясининг аввалги XPS 13 ноутбукидан кўра, 2017 йилда ишлаб чиқарилган талқин жамоатчиликнинг диққат-эътиборини осонроқ қозонди. У ҳар жиҳатдан йилнинг яхши ноутбуки деган номга муносиб. Жумладан, ноутбук “2 таси 1 да” тамойилидаги 13 дюймли энг ултрабук, дея эътироф этилган.

Корпус материали: қайта ишланган алюминий, пўлат, углерод толаси,  Corning Gorilla Glass ҳимоя шишаси.

Экран: Гаджет 13.3 дюймли UltraSharp QHD+ InfinityEdge (3200×1800), яъни 5.7 миллион пикселни қамраб олган илғор экрани билан ўзига хос. Унинг тасвир намойиши – беқиёс. Экраннинг Full Hd сиғимли  талқини ҳам бор. Dell’нинг сифатли экрани сезгир ва бевосита экранда ҳам ишлаш имкони мавжуд.

Шунингдек, Dell’нинг $49 долларлик Active Pen қаламчаси ёрдамида экран сиз учун тасвирий санъат майдонига айланади.

Дизайн: 1.29 кг вазнга эга гаджет бу жиҳатдан рақиб ноутбуклардан фарқ қилмайди. “2 таси 1 да” тамойили асосида ишлаб чиқарилган қурилма корпусининг панеллари 360 даражага букилади, яъни у ҳам планшет, ҳам ноутбук вазифасини ўтайди.

Ўлчамлари: Корпус қалинлиги: 199| эни: 304| баландлиги: 8 -13.7 мм| вазни: 1.24 кг.

Платформа: Dell XPS 13 (2017)’ни Intel Core’нинг 64 битли 7-авлод i5 ва i7 процессорларига эга. Intel Core i7-7500U чипи 2.7 Ггц частота тезлигига эга. Девайс Intel HD Graphics видеокартаси билан таъминланган. Ноутбукнинг тезкор хотира сиғими 4/8/16 гигабайтли. Ундаги доимий хотира сиғими 128/256 ГБ.

Операцион тизим: Windows 10

Аккумулятор: 4 бўлмали, 4600 мА соат. Бу қувват унга идоравий ишларни қилганда 15 соат, филм кўриш ёки ўйин ўйнаганда 8 соат ишлашига етади.

Аудио ва карнай имкониятлари: Dell XPS 13 (2017) стерео овоз узатгичларга эга. Унда Waves MaxxAudio® Pro технологияси жорий қилинган.

Камера: Widescreen HD (720p) веб-камера овозни 2 оқимли ёзиб оладиган рақамли микрофон билан таъминланган.

Портлари: 1 та Thunderbolt™, 1 та DisplayPort, 1 та MicroSD хотира бўлмаси, 1 та аудио-туйнук, 1 та Noble Lock фулблаб қўйиш слоти.

Клавиатура: катта ҳажмли ва улар орасидаги масофа 1.3 мм, остки ёритиш чироғига эга. Шунингдек, қулай ўлчамдаги тачпад.

Хавфсизлик: Microsoft Hello. Windows Hello функцияси  фойдаланувчининг қиёфасини кўриши билан тизимни блокировкадан чиқаради. Шунингдек, бармоқ излари сканери мавжуд.

Симсиз алоқа: Intel 8265 802.11ac, 2×2 WiFi ва Bluetooth.

Нарх-наво: 7-авлод Intel® Core™ i5-7Y54 процессорли талқин (4/128 ГБ хотира) $999.99 доллардан, 7-авлод Intel® Core™ i7-7Y75 процессорли (16/256 ГБ) талқин $1,299.99 доллардан сотилмоқда.

Хулоса

Dell XPS 13 (2017)

9.6балл

Юқори пиксел сиғимига эга экран, сўнгги авлод процессор платформаси, бир вақтнинг ўзида ноутбук ва планшет вазифасини бажариши, сифатли корпус материали билан ўзига хосдир.

Дизайн

Дисплей

Аккумулятор

Операцион тизим

Камера

Қаердан сотиб олиш мумкин?

olx.uz 900-1050 y.e. Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Сифатли экран
  • Ҳам планшет
  • ҳам ноутбук бўла олиши
  • Илғор операцион тизим
  • Портларнинг кўплиги

 Камчилиги

  • Тўлиқ қувватда ишлаш вақти кутилганидан кам
  • Нарх-навонинг юқорилиг
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.