ДИҚҚАТ! Телефон рақамларимиз 9 рақамли бўляпти

  •   DiMaX
  •  6074
  •  18.08.2018 10:11

ДИҚҚАТ! Телефон рақамларимиз 9 рақамли бўляпти

Жорий йилнинг сентябрь ойидан пойтахтимизда телефон рақамларининг 9 хонали тизимига ўтилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» сайти расман маълумот берган.

ЎҚИНГ: «ЎЗБEКТEЛEКОМ» раҳбариятида ўзгариш бўлди

Хабарга кўра, 2018 йил 10 сентябрдан 30 сентябргача Тошкент шаҳар телефон тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Янги тизимга ўтилгач, бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «71» кодини териш керак бўлади.

Мисол: Эски рақам – 278хххх, янги рақам – 71 278хххх

Шунингдек, 2018 йил 10 сентябрдан 11 сентябргача «BUZTON», «EAST TELECOM», «SARKOR TELECOM», «SHARQ TELECOM» операторлари тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Янги тизимга ўтилгач, бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «78» кодини териш керак бўлади.

Мисол:

Эски рақам «BUZTON» – 120хххх, янги рақам – 78 120хххх

Эски рақам «EAST TELECOM» – 150хххх, янги рақам – 78 150хххх

Эски рақам «SARKOR TELECOM» – 122хххх, янги рақам – 78 122хххх

Эски рақам «ШАРҚ ТEЛECОМ» – 113хххх, янги рақам – 78 113хххх

ЎҚИНГ: Интернет-каналлар нархлари бир ойда иккинчи марта пасайтирилмоқда – энди интернет арзонлашадими?

Бундан ташқари, 2018 йил 10 сентябрдан 11 сентябргача мобил операторлар тармоғида ҳам 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Янги тизимга ўтилгач, бугунги кунда мавжуд мобил телефон рақамини теришдан олдин уяли компаниянинг кодини териш керак бўлади.

Мисол:

Beeline:

Эски рақам – 956хххх, янги рақам 90 956хххх

Эски рақам – 132хххх, янги рақам 91 132хххх

UMS:

Эски рақам – 426хххх, янги рақам – 97 426хххх

Perfectum:

Эски рақам – 115хххх, янги рақам – 98 115хххх

Uzmobile:

Эски рақам – 899хххх, янги рақам – 99 899хххх

Эски рақам – 195хххх, янги рақам – 95 195хххх

Ucell:

Эски рақам – 381хххх, янги рақам – 93 381хххх

Эски рақам – 630хххх, янги рақам – 94 630хххх

«Ўзбектелеком» чақирилаётган абонент рақамини тераётганда эътиборли бўлиш лозимлигини таъкидлаган, шунингдек, келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

ЎҚИНГ: Мобил операторлар биздан нимани яширмоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!