Дисплей сканерига эга илк смартфон сотувга чиқарилди

Дисплей сканерига эга илк смартфон сотувга чиқарилди

24 январда Хитойнинг Vivo компанияси жаҳондаги илк виртуал экран сканерига эга смартфонни тақдим қилган эди. Vivo X20 Plus UD девайси бармоқ изи сенсори дисплей остида жойлашгани билан ўзига хос. Бу хавфсизлик модули смартфонни бармоқ қўйилганидан сўнг 0,6-0,7 секунд ичида блокировкадан чиқаради.

Vivo X20 Plus UD девайсининг OLED экрани 6.43 дюймли, пикселли 2160x1080 белгига тенг.

8 ядроли Snapdragon 660 процессори 2.2 Ггц частота тезлигига, 4 гигабайтли оператив хотира ҳамда 128 Гб сиғимли доимий хотирага эга бўлган. Овоз сифати учун ESS Sabre ES9318 аудиочипи масъул бўлган. Шунингдек, X12 LTE модеми смартфонга секундига 600 Мбит ҳажмидаги маълумотни узатиш имконини беради. "Ақлли телефон" қадоқдаёқ Android Nougat 7.1.2 операцион тизимига эга бўлган.

Vivo X20 Plus UD девайсининг аккумулятор сиғими 3 905 мА соат. Бош камера қўш: 12 мегапикселли бош модул апертураси f/1,8 ва қўшимча 5 Мп аниқликдаги камера модули мавжуд. Олд камера 12 мегапикселли ва f/2,0 диафрагмага эга бўлган.

Смартфон 1 февралда, Хитойда 565 доллардан сотувга чиқди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!