DOOGEE MIX 2: кучли смартфон ақлбовар қилмас нархда!

DOOGEE MIX 2: кучли смартфон ақлбовар қилмас нархда!

iPhone X билан бир вақтда Хитойнинг арзон смартфон ишлаб чиқарувчи DOOGEE компанияси ўзининг учинчи ромсиз смартфони -- DOOGEE MIX 2'га оид қизиқарли жиҳатларни тармоқлар орқали эълон қилиб, ишқибозларини диққатини жалб қилиб турди. Бу девайс яқин кунларда тақдим қилинади.

Бугунги илғор ромсиз смартфонлар каби, DOOGEE MIX 2'нинг бўйи ва эни нисбати 18:9 см, экран диагонали 5,99 дюйм бўлган. Унинг бош рақиби MIX 2 бўлиб, унинг камералари сони 4 та! Маълумки, 11 сентябрда тақдим қилинган MIX 2 1 та олд ва 1 та бош камера ўрнатилган.

5.99 дюймли Doogee Mix 2 FHD+ (2160 x 1080 пикселли) дисплейга эга бўлган. Яъни, ҳар дюймдаги пикселлар сони 403 та! Экран эса 2.5D эффектига эга безак ва ҳимоя шишаси билан қопланган. Қувонарли томони экран Super AMOLED матрицага эга бўлган. Айтиш мумкинки, смартфон экран масаласида бозордаги кучли флагманлар билан рақобат қила олади.

Энг ҳайратланарлиси, DOOGEE MIX 2 ҳам Apple iPhone X каби, 3D ўлчамли қиёфа сканерига эга бўлган. Шу билан бирга, Doogee бу смартфонида бармоқ излари сканерини ҳам жорий қилган.

DOOGEE MIX 2 частота тезлиги 2.5 Ггц бўлган, 64 битли ва 8 ядроли Helio P25 процессори, Mali T880 видеокартаси билан таъминланган. Унинг тезкор хотира сиғими 6 гигабайт, доимий хотира 128 гигабайт. Шунингдек, доимий хотирани micro SD бўлмачаси ёрдамида 256 гигабайтгача катталаштириш мумкин.

Айтиб ўтганимиздек, "4 кўзли" DOOGEE MIX 2'нинг бош камераси учун 16 ва 13 мегапикселли, фазали автофокус тизимига эга, 4K видео тасвирга олувчи сенсорлар, 2 тусли LED фоточақноғи ўрнатилган.

Селфи камера ҳам 2 та сенсорли -- 8 + 8 мегапикселли. Бу камера кенг бурчакда, яъни 130 даража остида суратга олади.

2 та сим-картали DOOGEE MIX 2'нинг аккумулятори USB Type C орқали қувват олади ва 4,060 мА соат электр токини жам қилади. Смартфон Android 7.1 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Гаджет алоқанинг WiFi, 3G, LTE-A, Bluetooth, GPS, A GPS, GLONASS тармоқларида ишлайди. Унда акселерометр, ёруғлик, оралиқ-масофа, гироскоп, овоз ҳамда магнит сенсор ва датчиклари ўрнатилган.

Мобил гаджетлар бўйича таниқли таҳлилчи Эван Бласснинг маълум қилишича, DOOGEE MIX 2 смартфони 200 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Бу -- ақлбовар қилмас даражада арзон баҳо!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.