Doogee Mix Lite: AliExpress'даги энг арзон "ромсиз"

Doogee Mix Lite: AliExpress'даги энг арзон

Xiaomi'нинг Mix ва Mix 2 ромсиз смартфонларидан илҳом олган Хитойнинг Doogee компанияси яқинда Mix Lite мобил гаджетини тақдим қилди. Бу ишлаб чиқарувчининг учинчи ромсиз флагмани.

Doogee Mix Lite дизайн борасида замонавий тенденцияда бўлса ҳам, техник жиҳатдан ўрта имкониятли. Унинг Super AMOLED матрицали, 5.2 дюймли экрани HD сиғимли. Бироқ, дисплей Gorilla Glass 5 сўнгги авлод ҳимоя шишаси ҳамда 2.5D шаклидаги безак шишаси билан қоплангани таассуротли.

Платформа 64 битли, 4 ядроли MT6737 процессори ва 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотирага эга бўлган. micro SD бўлмачаси ҳам мавжуд.

Doogee Mix Lite'нинг Сенсорлари қўш бўлган бош камерада 13 мегапикселли 2 та модул ўрнатилган. Унинг ёрдамида орқа фони ғира-шира суратлар олиш, сифатни йўқотмасдан туриб объектни 8 карра яқинлаштириш мумкин.

Олд камера эса 8 мегапикселли ва 90 градус бурчак остида суратга олади. Олд камера қуйида жойлашгани боис, сурат олганда экранни айлантириш керак бўлади.

Doogee Mix Lite Android 7.0 Nougat операцион тизими бошқарувида фаолият кўрсатади. Унда бармоқ излари сканери ҳамда ток сиғими 3,080 мА соат бўлган аккумулятор ўрнатилган.

2 та сим-картали Doogee Mix Lite алоқанинг WiFi, Bluetooth 4.0, OTG, A GPS, 3G, LTE, GPS, GLONASS, BDS тармоқларида ишлайди.

Ўлчамлари: 138 x 73.2 x 8.6 мм. вазни: 160 грамм.

AliExpress савдо платформасида Doogee Mix Lite 109.99 АҚШ долларидан етказиб берилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!