DOOGEE’нинг AliExpress’да чегирмадаги учта инқилобий смартфони

  •   DiMaX
  •  3249
  •  04.10.2017 13:00

DOOGEE’нинг AliExpress’да чегирмадаги учта инқилобий смартфони

Ушбу компания ҳамиша ўз смартфонларидаги инновациялари ва янгиликлари билан олға интилиб келаётир. Масалан, рақобатчилар диагонали 6 дюймга тенг ромсиз экранлар ишлаб чиқараётган пайтда, DOOGEE MIX модели 5,5 дюймлик дисплейга эга илк смартфон бўлган. DOOGEE S60 эса металл корпусга ва 21 мегапикселли камерага эга илк ҳимояланган смартфондир.

Бугун мазкур ишлаб чиқарувчининг учта ўзига хос қурилмасига қисқа тавсиф бермоқчимиз. Уларнинг ҳар бири муайян жиҳатлари билан ҳатто кўпчилик таниқли смартфонсозларнинг маҳсулотларидан ҳам устун келади.

DOOGEE S60

DOOGEE ташқи кўриниши чиройли ва ўзгача дизайнга эга гаджетлар яратиб келади. DOOGEE S60 модели эса, чанг ва сувдан ҳимояланганидан ташқари, зарбага ҳам чидамли, «эркакча» смартфондир – у 8 метргача баландликдан тушиб кетиб ҳам бемалол ишлайвериши мумкин

Бунинг устига, аппарат қисми ҳам ажойиб – Helio P25 процессори, 6 гигабайт ҳажмли тезкор хотира унинг рақобатбардошлигини таъминлайди. Асосий камераси эса 21 мегапикселли  Sony модулига эга.

DOOGEE BL7000

Мазкур компаниянинг BL туркумидаги смартфонлари батареяси катта сиғимга эга қурилмалар сифатида танилган. Телефонини ҳар куни қувватлашдан безор бўлганлар учун ушбу сериядаги гаджетлар жуда қўл келади. Жумладан, DOOGEE BL7000 модели корпуси юпқа бўлишига қарамасдан, нақ 7060 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга!

Унинг ташқи кўриниши ҳам кўзни қувнатади: орқа панели чарм билан қопланганлиги бу смартфоннинг замонавий бизнесменларга муносиб қиёфа касб этишини таъминлаган. Булардан ташқари, девайснинг қўшалоқ асосий камераси ҳар бири 13 мегапикселли Samsung модулларига эга. Селфи учун ҳам яна шу – 13 мегапикселли Samsung камераси ўрнатилган.

DOOGEE MIX Lite

Нисбатан ихчам ўлчамлари эвазига кафтда жуда қулай ўрнашувчи DOOGEE MIX Lite смартфонига 5,2 дюймлик диагоналга эга ромсиз дисплей ўрнатилган.  Бу – DOOGEE MIX флагманининг ихчам талқинидир. Аммо бу «кичкина ботир»нинг ташқи кўриниши ва ички хусусиятлари таҳсинга лойиқ.

Хулласи калом, ишлаб чиқарувчининг AliExpress интернет-дўконидаги расмий саҳифасида мана шу учта инновацион смартфон 13 октябрдан қулай нархларда сотила бошлайди. Мазкур фурсатдан фойдаланиб қолиш, яхши смартфонлардан бирини арзонгина сотиб олиш учун, чегирма орқали савдо бошлангач, мана бу ҳавола орқали махсус саҳифага ўтиб, буюртма расмийлаштиришингиз мумкин. Унгача эса сизда мазкур моделларнинг хусусиятларини интернет орқали кўриб чиқиш, бирортасини танлаш ва уни яхшилаб ўрганиш имконияти мавжуд.

ЭСЛАТМА: AliExpress – Хитойдаги интернет-дўкон бўлиб, у орқали буюртма қилинган товарларнинг Ўзбекистонга етиб келиш муддати 40-50 кунни ташкил этади. AliExpress ва унда буюртмани расмийлаштириш ҳақидаги батафсил маълумотларни мана бу мақоламиздан ўқиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, AliExpress’дан товарларга биз орқали буюртма беришингиз ҳам мумкин, бунинг учун учун +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримиз билан боғланинг. Бунда товар нархи устига хизмат ҳақимиз ҳам қўшилишини инобатга олишингизни сўраймиз.

Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.