Doogee T5 Lite – ҳимояланган арзон смартфон

Doogee T5 Lite – ҳимояланган арзон смартфон

Бундан 3 ойча олдин Хитойнинг Doogee фирмаси кучли корпус ҳимояси билан таъминланган Doogee T5 моделини тақдим қилган эди. Смартфон мижозлар тарафидан илиқ кутиб олинди.

Эндиликда компания ушбу моделнинг қисқартирилган техник параметрларга эга бўлган Lite версиясини ҳам сотувга чиқармоқчи. Албатта, Lite версия стандарт версияга қараганда анчагина арзон нархда (119 доллар) сотилади.

Doogee T5 Lite ишбилармонлар, спортчилар ва фаол ёшларга мўлжалланган.

Модель MT6735 процессори, 2 ГБ оператив хотира, 16 ГБ доимий хотира, 8МП/5 МПли камералар билан жиҳозланган. Экраннинг диагонали – 5 дюйм. Қурилма Android 6.0 Marshmallow.дастурида ишлайди.

Doogee T5 Lite сув ва чанг киришидан  IP67 стандартидаги корпус билан ҳимояланган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!