Doogee Y6 Max 3D анонсга тайёрланмоқда

Doogee Y6 Max 3D анонсга тайёрланмоқда

Хитойнинг Doogee компанияси нисбатан ҳамёнбоп нархда сотиладиган ҳимояланган смартфонлари билан машҳур. China Review сайтининг хабар беришича, эндиликда компания яна ҳам инновацион, 3D тасвир тизимига эга бўлган янги модель устида иш олиб бормоқда.

Doogee янги телефонга фаол 3D тасвир тизими билан таъминланган махсус технологиядаги LCD дисплейни қўлламоқчи. 3D тасвир тизими бир хил расмнинг икки хил манзарасини кўрсатиш ҳисобига ҳосил қилинади. Бундай стерео-эффект орқали фойдаланувчи тасвирни янада ҳажмлироқ равишда кўради. Бундан ташқари, янги Doogee Y6 Max 3D смартфони 6,5 дюймли Full HD дисплей, 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотира, 4,300 мА/ст сиғимидаги батарея, Samsung томонидан ишлаб чиқарилган 13 МПли камера, саккиз ядроли Mediatek MT6750T процессори ва бармоқ изи сканери билан жиҳозланади.

Модель тез орада сотувга чиқарилиши мумкин. Нархига ҳозирча аниқлик киритилмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!