Думалоқ дисплейли илк смартфон – Meizu X2 суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  1446
  •  23.10.2017 10:24

Думалоқ дисплейли илк смартфон – Meizu X2 суратлари тарқалди

Meizu компания смартфонларнинг турли формфакторлари устида тажрибалар ўтказиб чарчамаяпти. Унинг навбатдаги қурилмаси иккита экранли бўлиб, улардан биттаси орқа панелда, камера остида жойлашган, деб ёзади GizmoChina.

Куни кеча интернетга «сизиб чиққан» маълумотлар – Meizu X2 суратлари бизга шу пайтгача кўрилмаган қиёфадаги смартфонни намоён этади.

Мазкур ишлаб чиқарувчи жорий йилнинг июни охирида ўзининг икки экранли илк смартфони – Pro 7 ҳамда унинг «кучайтирилган» талқини – Pro 7 Plus моделларини тақдим этган эди. Уларда тўртбурчак шаклли қўшимча экран смартфоннинг орқасида, камеранинг тагидан ўрин олган. Бу дисплей вақтни ва билдиришномаларни кўрсатиб туриш, шунингдек, асосий камерада селфи олиш пайтида тасвирни акс эттириш учун қўлланади.

Компаниянинг энди тақдим этиладиган навбатдаги смартфони – Meizu X2 ҳам иккита дисплейга эга, аммо улардан бири доира шаклида бўлади. Бу девайс ҳамёнбоп смартфонлар қаторига мансуб, шунга яраша, унинг иккинчи экрани Meizu Pro 7’никидан кўра камроқ функцияларга эга бўлса керак. Ҳатто у рангли эмас, балки оқ-қора бўлиши эҳтимоли юқори.

Meizu X2 гаджетига ҳамёнбоп Helio X25 процессори ўрнатилган. Унинг тезкор хотираси 3 ёки 4 гигабайт ҳажмга эга бўлиши кутилмоқда. Бу смартфон ҳақида ҳозирча шундан бошқа маълумот чиқмаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.