Дунё бўйича энг кўп сотилаётган смартфонлар

Дунё бўйича энг кўп сотилаётган смартфонлар

Canalys таҳлил компанияси 2017 йилнинг учинчи чорагида дунё бўйича смартфонларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Маълум бўлишича, ҳисобот даврида энг кўп – 13 миллионта сотилган модел iPhone 7 экан. Иккинчи ўринда ҳам купертинолик гигантнинг маҳсулоти – iPhone 6s бўлиб, бутун жаҳонда бу гаджетдан 7,9 дона сотишган.

ЎҚИНГ: iPhone 7: Етакчи нашрларнинг тавсиф ва хулосалари

Улар ортидан эса ҳамёнбоп Samsung Galaxy J2 Prime ҳамда Oppo A57 смартфонлари 7,8 миллионлик кўрсаткич билан келишмоқда. Бешинчи ўриндаги илғор Oppo R11 эса 7,2 миллион дона сотилган.

 ЎҚИНГ: Топ-10: Ёзда яхши сотилган смартфонлар ва уларнинг нархлари

Canalys’нинг таъкидлашича, Apple компанияси жорий йилнинг учинчи чорагида харидорларга жами 46,7 миллион дона смартфон етказиб берган. Шулардан 11,8 миллиони янги iPhone 8 ҳамда 8 Plus моделларига тўғри келади.

Умуман, сотилган турли моделлардаги смартфонларининг жами миқдори бўйича ишлаб чиқарувчилар рейтинги қуйидагича тус олган:

 

ЎҚИНГ: Учинчи чоракда ким энг кўп смартфон сотгани маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги «Малика» савдо марказида сотилаётган, шунингдек, кредит бўйича тақдим этиладиган смартфонларининг сўмдаги нархлари билан сайтимизнинг «Нархлар» бўлимидаги тегишли хабарлар орқали танишиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.