Дунёдаги энг илғор экранга эга смартфон маълум бўлди

Дунёдаги энг илғор экранга эга смартфон маълум бўлди

Дисплейларнинг ранг узатиш аниқлиги ва бошқа параметрларини синовдан ўтказишга ихтисослашган DisplayMate корпорацияси яқиндагина тақдим қилинган iPhone X'даги OLED-дисплейни имтиҳондан ўтказиб кўрди.

Apple компанияси флагмани рейтингнинг деярли барча йўналишлари бўйича «яшил» рангга муносиб кўрилди. Бу эса iPhone X экранининг ҳар бир жиҳати ишлашига кўра қарийб беками-кўст дегани.

Гаджетнинг ўзи "A+" баҳосига муносиб кўрилган бўлса, унинг дисплейи смартфонларда шу вақтга қадар ўрнатилган энг илғор экран деб эътироф этилди.

iPhone X қуйидаги тоифа ва категориялар бўйича янги рекорд ўрнатди:

Ранг-тус узатиш бўйича энг юқори аниқлик. Визуал жиҳатдан идеал экрандан фарқ қилмайди. Шу вақтга қадар синовдан ўтказилган OLED-экранлар орасида энг юқори ёрқинлик (643 нит).

Ёруғлик паст шароитда энг юқори контраст даражаси. Шунингдек, экран аксланишининг энг паст даражаси (4,5%).

Қиялик бурчаги ўзгарганида ёрқинликнинг энг паст кўрсаткичда ўзгариши: 30 градус нишабликда -22% ёрқинлик.

Ўқинг: Октябр ҳолатида жаҳоннинг кучли смартфонлари, уларнинг Ўзбекистондаги баҳоси

DisplayMate мутахассислари Apple'ни энг яхши дисплейга эга смартфон яратишда мақташ баробарида, унинг ишлаб чиқарувчиси бўлган Samsung'ни ҳам эътирофга лойиқ топишди.

«Биз биринчи навбатда Samsung компаниясини табриклашимиз керак. Улар iPhone X учун ғоятда инновацион OLED-панелни яратишган. Шундай бўлса ҳам, Apple муҳандислари саъй-ҳаракатлари эвазига экран шу қадар такомиллашган. Икки томон ҳамкорлиги жаҳондаги энг гўзал ва илғор дисплейнинг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлган», — дейилади DisplayMate ҳисоботида.

Samsung iPhone X учун тайёрлайдиган энг мураккаб (шунингдек, энг қиммат) таркибий қисм, бу — янги OLED-экран ҳисобланади. Бу «эксклюзив» дисплей Samsung томонидан шахсан Apple буюртмаси асосида тайёрланган. 5,8 дюймли OLED-дисплейнинг ҳар бирини Apple 65,50 доллардан харид қилади. iPhone X экрани ишдан чиқса, уни алмаштириш учун $279 доллар харажат қилишга тўғри келади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.