Дунёдаги энг қиммат стартап

  •   Saroy
  •  325
  •  10.05.2018 16:12

Дунёдаги энг қиммат стартап

Лойиҳа 3 млрд  долларга баҳоланган.

Сунъий онг соҳасида дунёдаги энг қиммат стартапга SenseTime  600 млн доллар жалб этди. Компания тарқатган хабарда айтилишича, маблағлар  Alibaba ҳамда ҳамда бошқа ҳамкорларидан  жалб этилган.

Компания катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлай оладиган юзни ва тасвирни  билиб оладиган тизимни ишлаб чиқмоқда. Бу раундда Хитойнинг Alibaba компанияси лидерлик қилмоқда, дея таъкидлайди SenseTime.

2017 йил июлда SenseTime 1,5 млрд долларга баҳоланган эди. Bloomberg тарқатган маълумотларда айтилишича, охирги раундда компания баҳоси 3 млрд долларгача ошган,  Reuters эса 4,5 млрд долларгача баҳоламоқда. 2017 йилда ҳам SenseTime сунъий онг бўйича энг қиммат хусусий лойиҳа бўлганди, ўшанда  компания ушбу лойиҳасига 410 млн доллар жалб этган.

Bloomberg манбаларида айтилишича,  компания навбатдаги инвестраундда 4,5 млрд долларлик маррани эгалламоқчи. SenseTime олинган маблағни қўшимча реаллик ва автоном бошқарув соҳасидаги лойиҳаларга сарфламоқчи. Яна бир лойиҳага Viper деб ном берилган. У оламонни кузатадиган платформа бўлади. Мазкур платформа минглаб камерадан келаётган маълумотларни реал вақт режимида таҳлил қила олади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Saroy

Ахборот технологиялари янгиликларини кузатиб бориш, соҳа тараққиёти билан ҳамнафас бўлиш, рўй бераётган ўзгаришларни сайт мухлислари билан баҳам кўришни истайман.