Дуров Россия ва Эронда Telegram’ни ёпишга тайёрлигини айтди

Дуров Россия ва Эронда Telegram’ни ёпишга тайёрлигини айтди

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров, Россия ва Эрон ҳукуматларининг талаблари ҳақида фикр билдираётиб, ўз компаниясига босим ўтказишга уринган мамлакатларда бизнесини тугатишга тайёр эканини маълум қилган. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзган.

 «Фойдаланувчиларимизнинг махфийлигини ҳимоя қилганимиз учун айрим мамлакатларда бизга босим ўтказаётганлари бизни хавотирга солмайди. Бунақа мамлакатларни бизга босим ўтказиш имкониятидан маҳрум этиб, улар билан ҳам шахсий, ҳам иш юзасидан алоқаларимизни узишга биз ҳамиша тайёрмиз», – деб ёзган Дуров.

Роскомнадзор Telegram жамоасини ва шахсан унинг асосчисини мамлакат қонунчилиги талабларини бажаришга ва тегишли реестрга киритиш учун маълумотларни тақдим этишга бир неча марта чақирган. Рад этиш ҳолатида мессенжерни блоклаш билан таҳдид қилган. Эронда эса, «ИШИДчилар Telegram’дан фойдалангани учун» ҳукумат Дуровга қарши жиноий иш очган.

Россия ва Эронда чекланиши Telegram бизнеси учун асло ачинарли ҳолат эмас, чунки уларнинг ҳеч бирида компания айни дамда юридик шахс сифатида мавжуд эмас, дея изоҳ берган Дуров.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.