Дуров: Telegram’да шу ҳафтадаёқ йирик янгиланиш бўлади

  •   DiMaX
  •  1848
  •  09.11.2017 10:36

Дуров: Telegram’да шу ҳафтадаёқ йирик янгиланиш бўлади

Оммабоп Telegram мессенжерида жорий ҳафтада кенг кўламли янгиланиш амалга оширилади. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров ўзининг Twitter-аккаунти орқали маълум қилган.

Will Hook исмли Twitter фойдаланувчиси Telegram мессенжеридан янги  iPhone X’да фойдаланишда муаммолар келиб чиқаётгани ҳақида твит ёзган. Павел Дуров унга жавобан, Apple’нинг янги флагмани учун мессенжердаги барча тузатишлар ҳам ушбу ҳафтада бўлишини ёзган.

ЎҚИНГ: iPhone X учун Telegram’нинг бета-версиясини ўрнатамиз

Мазкур янгиланиш билан iPhone X соҳибларига ва бошқа барча фойдаланувчиларга тақдим этиладиган қулайликлар рўйхати эса мана бу хабаримизда берилган. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун биз билан қолинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.