DxOMark: Илғор камерафонлар рейтингида жиддий ўзгариш бўлди

DxOMark: Илғор камерафонлар рейтингида жиддий ўзгариш бўлди

Бир муддат аввал Huawei тақдим қилган янги -- Mate 10 смартфонлар туркуми флагманлари «нейронли процессор», «сунъий ақл» каби ваҳимали технологиялар билан тақдим қилинди.

Янги технологиялар гаджетларга аниқ-равшан сурат олишига хизмат қилиши тақдимотда ҳам қайд этилган эди. Leica'нинг қўш сенсорли бош камера сенсорларидан бири 12 мегапикселли ва у рангли сенсор ҳисобланади. Иккинчи -- 20 мегапикселли модул эса монохром сенсор. Уларга ёруғлик тақсимлашда ҳозирча энг илғор бўлган f/1.6 диафрагмаси ва оптик барқарорлаштириш тизими ўрнатилган.

Kirin 970 процессорида алоҳида NPU (Neural Processing Unit) деб номланган блок мавжуд. Бу қисмга жорий қилинган "сунъий идрок" технологияси ёрдамида смартфон "ақлли машина"га айланади ва қатор илғор функцияларни бажаради. Мисол учун, бу технология смартфонга фотосуратдаги буюмларни таниб олиш, олинган суратларни сифатли қилиб қайта ишлаш каби вазифаларни бажаради.

Бугун фотокамералар имкониятларини синовдан ўтказувчи DxOMark лабораторияси Huawei Mate 10 Pro сурат олиш имтиҳонларида 97 балл тўплаган. Натижада, янги флагман умумий рейтингда 2-ўринни эгаллаган. 1-ўринда эса Google Pixel 2 смартфони турибди. Жаҳондаги энг яхши сурат олувчи смартфонлар рейтингида 3-рин iPhone 8 Plus ва Samsung Galaxy Note 8 флагманларига насиб қилган.

DxOMark мутахассислари Mate 10 Pro камерасининг имкониятлари тўғрисида тўхталар эканлар, камера деталларни яхши акс эттириш, "шовқинни" камайтириш, кенг динамик диапазонни ифодалаш, тезкор автофокуслаш ва оптик яқинлаштиришда пешқадам эканини қайд этишган. Шу билан бирга, видео тасвирга олишда камерада ёруғлик паст шароитда динамик диапазон билан боғлиқ муаммо юзага келгани айтилган.

Қуйида Mate 10 Pro камерасида олинган илк суратларга баҳо беринг. 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.