DxOMark рейтингида илк камерафон "100"дан 94 балл олди

DxOMark рейтингида илк камерафон

Шу кунларда DxOMark фотокамералар сифатини баҳолайдиган хизмат рейтинги ҳам смартфон саноатидаги муҳим кўрсаткичлардан бирига айланди. Франциянинг DXO Labs компанияси фотосуратларни қайта ишлайдиган профессионал дастурий таъминот воситалари билан ном қозонган. DxOMark сайтида эса янги камера ва камерафонларнинг суратга олиш имкониятлари мунтазам эълон қилинади.

Уларнинг кейинги "объекти" кореялик IT-гиганти бўлмиш Samsung'нинг Galaxy Note 8 флагмани.

Тадқиқот ва ўрганишлар натижасида Galaxy Note 8 фаблети рекорд натижа қайд – 94 балл тўплаб, жаҳоннинг энг яхши камерафонига айланди. Экспертларнинг фикрича, фаблетдаги қўш сенсорли бош фотомодул ёруғлик паст шароитда ҳам яхши суратга олади.

Мутахассисларнинг қайд этишларига кўра, Galaxy Note 8 нафақат яхши оптик, балки энг яхши рақамли яқинлаштириш функциясига ҳам эга бўлган.

Galaxy Note 8 компаниянинг илк қўш сенсорлари бош камерага эга бўлган смартфони. Унга 2 та 12 мегапикселли -- кенг бурчак остида суратга олувчи ҳамда телефото сенсорлари ўрнатилган. камерада 3 карралик яқинлаштириш, орқа фонни ғира-шира қилиб тасвирга олиш технологиялари жорий қилинган.

f/1.7 ҳажмли ёруғлик линзаларига эга сенсорлар, шунингдек Dual Pixel, оптик барқарорлаштириш технологиялари билан ҳам таъминланган. Уларнинг ҳар бири алоҳида сурат олиши ҳам мумкин.
Galaxy Note 8 камерасининг яна бир аҳамиятли жиҳати бор -- ундаги бош камерадан ўрин олган ҳар иккала сенсор ҳам суратни оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлган. Қуйида бу камерафонда олинган суратларга эътибор қилинг.

Айтиш жоизки, DxOMark яқиндагина рейтингни янгилаган эди. Унга кўра, iPhone 8 Plus 94 балл билан пешқадамлик қилаётган эди. iPhone 8 Plus бош камерасига 2 та 12 мегапикселли сенсор ўрнатилган. Улардан бири 1.8, бошқаси 2.8 ҳажмли ёруғлик линзасига эга бўлган. Ундаги автофокуслаш, ранг-тус бериш ва барқарорлаштириш функциялари такомиллашган. Ҳар иккала сенсор оптик барқарорлаштириш тизимига эга. Қуйида бу камерафонда олинган суратларга эътибор қилинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.