E-Ink дисплей билан жиҳозланган рюкзак намойиш этилди

E-Ink дисплей билан жиҳозланган рюкзак намойиш этилди

Бу галги CES 2017 кўргазмаси чиндан ҳам ноодатий гаджетларга бой бўлди. Масалан, Калифорниянинг (АҚШ) POP-I компанияси томонидан тайёрланган ўзига хос рюкзак кўпчилик меҳмонларнинг диққатини тортди. Ташқи кўринишидан рюклак алоҳида фарққа эга эмас, ягона ажрадиб турадиган жиҳати – унга ўрнатилган E-Ink дисплейдир.  Мазкур экран фойдаланувчи истаган ҳар қандай тасвирни кўрсатиши мумкин.

Рюкзакдаги экранга тасвирлар махсус мобил илова орқали смартфондан юборилади. Қурилмалар ўзаро Bluetooth технологияси ёрдамида боғланади. Рюкзакка ўрнатилган дисплей эластик, зарбаларга чидамли, шунинг учун у рюкзак учун тўлиқ мос ҳисобланади.

Рюкзаклар 10 ва 4,7 дюймли экранлар билан сотувга чиқарилади. Дисплей битта зарядда 30 кунгача ишлаши мумкин. POP-I рюкзакнинг нархи ҳозирча аниқ эмас.

Манба: 4PDA

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг.


Сўнгги хабарлар