Эдуард Успенский ва «Одноклассники» ҳамкорликда «Простоквашино»нинг давомини яратдилар

Эдуард Успенский ва «Одноклассники» ҳамкорликда «Простоквашино»нинг давомини яратдилар

Чебурашка ва Гена исмли тимсоҳ ҳақидаги, Фёдор амаки ва Матроскин исмли мушук ҳақидаги эртаклар муаллифи Эдуард Успенский “Простоквашино”нинг давомини ёзди. Янги ҳикоя “Простоквашино. Почта учун жанг” деб номланади, унинг қаҳрамонлари расмларини эса “Одноклассники” рассомлари яратдилар. Ҳикоя дастлаб “Одноклассники” ижтимоий тизимида тармоқда чоп этилади ва у ерда бир неча ой давомида расмли постлар сифатида қисмларга бўлинган ҳолда чоп этила борилади.

 Ижтимоий тизим фойдаланувчилари нафақат биринчилар қаторида янги ҳикоя билан танишиш фурсатини, балки эртак якунига бевосита  таъсир кўрсатиш имконини кулга киритадилар. Ушбу онлайн-ҳикоя расмларга бой интерактив китобга айланиши кутилмокда ва уни https://ok.ru/prostokvashino гурухида топиш мумкин бўлади. “Одноклассники” мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаш доирасида маҳсус совғалар, Матроскин, Фёдор амаки ва бошқа қахрамонлар акс эттирилган стикерлар яратади. Бундан ташқари Эдуард Успенскийнинг «ОК алоқада» кўрсатуви ва OK Live иловаси орқали ўқувчилар билан суҳбат қуриши кўзда тутилган.

 Эдуард Успенскийнинг ўзи шундай деди:

Ҳурматли ўқувчилар, болалар! Ўз вақтида мен мамлакат бўйлаб жуда кўп кезардим ва китобхонлар билан учрашардим. Ўқувчилар, ўқувчилар, ўқувчилар! Ҳар бир сафаримда 300 минг нафар ўқувчи. Энди эса мен камроқ сафарга чиқмоқдаман – масофалар тобора узоқлашди ва чипталар қимматлашди. Бироқ хозирги кунда уйдан чиқмай туриб, юзлаб минглаб китобхонлар билан суҳбатлашиш имконияти пайдо буляпти. Бу имкониятга “Одноклассники” туфайли эга бўлдим. Тез орада сиз расмларга бой янги ҳикоям билан танишиш ва мен билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўласиз. Кузатиб боринг!