Эгилиб-букиладиган аккумулятор ихтиро этилди

Эгилиб-букиладиган аккумулятор ихтиро этилди

Хитой фанлар Академияси олимлари эгиладиган, букиладиган ва чўзиладиган аккумулятор яратишга муваффақ бўлди.

Лойиҳа муаллифларидан бирининг фикрича, бу электролитлардан таркиб топган юпқа плёнка бўлиб, икки томонига гидрогель қопланган.

Янги ихтиро келажаги ёрқинлигига олимлар ишонч билдирмоқда. Қалинлиги 1 см келадиган конденсаторлар тўқимачилик саноатида қўлланиши мумкин. Қолаверса, уни кийимга қоплаб тикиб олиб мобиль қурилмаларни қувватласа бўлади.

Айтиш керакки, ҳали ихтиронинг кам-кўстини битириш керак, чунки сиғими унчалик юқори эмас.

Декабр ойининг бошларида швециялик олимлар қоғозсимон батарея яратишгани тўғрисида хабар берган эдик.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!