Экрандаги видеони GIF форматида сақлаймиз

  •   DiMaX
  •  431
  •  28.12.2017 18:20

Экрандаги видеони GIF форматида сақлаймиз

Ҳозирги кунда GIF-суратлар – қисқа анимацияли тасвирлар интернетда, турли мессенжерларда ва ижтимоий тармоқларда кенг қўлланади. GIF бу – ҳаракатни оддий форматда кўрсатишнинг оддий усулидир: улар ўз-ўзидан ижро этила бошлайди ва товуши билан чалғитмайди.

ЎҚИНГ: Энди Facebook камерасида ўзингиз GIF ясай оласиз!

Кўпинча компьютердаги бирор дастур интерфейсининг қандай ишлашини намойиш этиш учун, ёки бўлмаса мураккаб дастурларни ўрганиш йўриқномаларида ҳам GIF-суратлар қўлланади. Аксига олиб, Windows тизимининг ўзида бунақа анимацион суратлар ёзиб олиш учун стандарт восита йўқ. Шу боис дастлаб ҳамма нарсани видео форматида ёзиб олиш, кейин эса уни конвертация қилиш керак бўлади. Буларнинг барчасини эса биттагина ScreenToGif дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин.

ScreenToGif дастуридаги ёзиш интерфейси жуда содда. Экрандаги видео тарзида ёзиб олинадиган ҳудуд ўлчамини пикселларда кўрсатиш ва видеонинг кадрлар частотасини белгилаш мумкин. Қўшимча менюда эса сичқонча курсорининг, у ёрдамида чертишларнинг акс эттирилишини созлаш имкони мавжуд. Шунингдек, «қайноқ клавишлар» ва бошқа имкониятлар ҳам тақдим этилган. Нафақат ишчи экрандан, балки веб-камерадан ҳам ёзиб олиш, шунингдек, бирор чизмани чизиб кўрсатиш учун виртуал тахтачадан фойдаланиш ҳам мумкин.

Ёзиб олиниши биланоқ тасвир дарров ScreenToGif дастурининг ички таҳрирчисига ўтади. Уни айлантириш, ўлчамини ўзгартириш, ортиқча кадрларини кесиб ташлаш, устига чизиш ва матн қўшиш мумкин. Шунингдек, анимацияни кейинчалик таҳрирланадиган лойиҳа сифатида сақлаб қўйиш имкони ҳам бор. Уни видео форматида ёки ҳар бир кадрини алоҳида расм сифатида сақлай оласиз.

ScreenToGif дастури бепул тақдим этилади ва интерфейсида сизу бизга тушунарли рус тили ҳам мавжуд. Унинг ўрнатилувчи файлини ёки ишга туширишга тайёр версиясини мана бу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Тайёр версиясини компьютерга ўрнатмасдан, флешкага ёзиб олиб, бевосита ундан ишга тушириш имкони ҳам бор.

ЎҚИНГ: Telegram’да расмга ниқоб қўшиш ва GIF-анимациялар яратиш мумкин бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.