Экрани катталаштирилган – кейинги авлод Apple Watch’ни томоша қиламиз

  •   DiMaX
  •  329
  •  14.04.2018 10:17

Экрани катталаштирилган – кейинги авлод Apple Watch’ни томоша қиламиз

Купертинолик корпорация бу йил кузда ўзининг навбатдаги авлод «ақлли» соатини расман намойиш этилиши кутилаётир. KGI Securities компанияси етакчи таҳлилчиси Минг-Чи Куо берган маълумотга қараганда, Apple Watch Series 4 янги дизайнда тақдим қилинади.

Тахминларга кўра, Apple бу йил ўз смарт-соатининг дизайнини ўзгартиради. Бу асосан дисплейга тегишли – унинг ўлчами 15–20 фоизга катталашади.

ЎҚИНГ: Apple Watch ҳам энди камера ва Face ID’га эга бўлади

PhoneArena нашри журналистлари эса, Минг-Чи Куо прогнозига таянган ҳолда, тўртинчи авлод Apple Watch’нинг экрани қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиб кўришди. Мана, уларнинг хаёлот маҳсули қуйидаги анимацион суратда акс этган:

Тасвирда кўриб турганимиздек, дисплейнинг катталашуви унинг атрофидаги ромларнинг юпқалашуви эвазига амалга оширилади.

Лекин Минг-Чи Куо фикрича, Apple Watch Series 4 моделидаги ўзгаришлар фақат дисплейнинг катталашуви билангина чекланиб қолмайди. Таҳлилчининг таъкидлашича, «олмали» смарт-соатларнинг дизайнига бошқа жиддий янгиланишлар ҳам киритилади. Уларни энди сентябрда батафсил кўрсак керак.

ЎҚИНГ: Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.