Экранни қирилган излардан тозалаймиз

Экранни қирилган излардан тозалаймиз

Биз кўплаб нозик экранли гаджетлардан фойдаланамиз, улар орасида планшетлар, смартфонлар, мониторлар, телевизорлар ва бошқа шунга ўхшашлар бор. Қурилма юзасига кўрсатиладиган ҳатто оддий механик таъсир ҳам қирилган излар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Улардан қутулиш учун одамлар кўплаб самарали усуллар ўйлаб топган. Бу усулларнинг энг машҳурлари тўғрисида айтиб бермоқчимиз.

Тиш пастаси

Ўз ваннахонангизга киришдан бошланг. Тиш пастасини ва пахта бўлагини олинг. Пастани айланма ҳаракатлар билан лат еган соҳа бўйлаб суринг. Кейин эса бироз намланган латта билан қолдиқларини артиб ташланг.

Истеъмол содаси

Биронта идишда сода ва сувни иккига бир нисбатда қуюқроқ паста ҳолатига келгунча аралаштиринг. Кейин эса пастани юмшоқ латтага олинг. Энди бу латта билан лат еган юзани айланма ҳаракатлар орқали эҳтиёткорлик билан артинг. Аралашманинг қолдиқларини бироз намланган латта билан тозалаб ташлашингиз мумкин.

Болалар баданига сепиладиган дори (присипка)

Болалар баданига сепиладиган доридан ҳам биз юқорида содадан тайёрлаганимиздек паста қилиш мумкин.

Ўсимлик ёғи

Муаммони бартараф қилишнинг бу усули – вақтинча бўлса ҳам айниқса қирилган жойлар жуда кичкина бўлган ҳолларда самарали ҳисобланади. Бир томчи ёғ билан экран юзасини артиш керак. Бу унинг аввалги ялтироқлигини қайтаради.

Манба: Daryo.uz

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.