Эксклюзив: ҳали тақдим этилмаган OnePlus 5T видеотавсифи!

Эксклюзив: ҳали тақдим этилмаган OnePlus 5T видеотавсифи!

OnePlus компанияси ўзининг янги флагманини икки кундан сўнг – 16 ноябрда тақдим этади. Бу – ҳозирда энг кутилаётган смартфонлардан биридир, аммо мазкур кутиш завқини бир видеоблогер чиппакка чиқарди, деб ёзади AndroidInsider нашри.

Гап шундаки, видеоблогер аллақачон мазкур моделдан биттасини қўлга киритиб, унинг беш дақиқалик видеотавсифини тайёрлаган! Хабарга кўра, муаллиф ушбу видеороликни YouTube’га жойлаган. Аммо, расмий тақдимотдан аввал эълон қилинган материалга эмбарго сифатида, икки соатдан сўнг сайт маъмурияти бу лавҳани ўчириб ташлаган.

ЎҚИНГ: Тақдимотидан аввал OnePlus 5T’ни сотувга қўйган сотувчи унинг сирларини ҳам «сотиб қўйди»

Кейин эса барибир, мазкур видеолавҳани кўчириб олган бошқа фойдаланувчилар уни ўз каналларига ва бошқа платформаларга чиқаришган. Мана, ўзингиз томоша қилинг:

Бир неча дақиқалик ушбу видеотавсифда муаллиф ҳали тақдим этилмаган 5T моделини компаниянинг амалдаги флагмани билан таққослайди. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, бу икки қурилманинг орасидаги асосий фарқ уларнинг дизайнига тегишлидир. Янги смартфон олд панелдаги тугмачадан маҳрум этилган, унинг бармоқ изи сканери эса орқа панелга ўтказилган.

ЎҚИНГ: OnePlus 5T’нинг асосий «фишка»сини Samsung етказиб беради

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.