ЭКСКЛЮЗИВ: тақдим этилмаган Galaxy A5 (2018) ва Galaxy A7 (2018) суратлари ҳамда видеоси чиқди

  •   DiMaX
  •  4075
  •  17.10.2017 12:22

ЭКСКЛЮЗИВ: тақдим этилмаган Galaxy A5 (2018) ва Galaxy A7 (2018) суратлари ҳамда видеоси чиқди

Энди Samsung компаниясининг ҳали расман тақдим этилмаган Galaxy A5 (2018) ҳамда Galaxy A7 (2018) моделларининг кўриниши ва айрим хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. MySmartPrice сайти ушбу қурилмаларнинг 3D-графика асосида яратилган рендер суратлари ва видеосини тақдим этди.

Ушбу материаллар турли «сизиб чиққан» хабарларни @OnLeaks твиттер-аккаунти орқали эълон қилиб келаётган Стив Хеммерстоффер томонидан тарқатилган.

Мана, видеода ўзингиз кўринг-да:

 

Хулласи калом, 2018 йилги Galaxy A туркуми смартфонлари қаторига учта – Galaxy A3 (2018), Galaxy A5 (2018) ва Galaxy A7 (2018) моделлари киради. Манбага кўра, уларнинг барчаси ромсиз, Full HD+ сифатли (2160х1080 пикселли) Infinity Displays экрани билан жиҳозланади.

Galaxy A5 (2018) моделининг корпуси ўлчамлари 148,8х70,5х8,4 миллиметрни ташкил этиб, дисплейи диагоналига 5,5 дюйм бўлади. Galaxy A7 (2018) девайси эса 6 дюймли экранга эга, ўлчамлари 159,6х75,6х8,2 миллиметрга тенгдир. Ҳар иккал смартфон ҳам металл корпусга маҳкамланган ва олд камераси қўшалоқ объективга эга.

2018 йилги Galaxy A7 гаджетига олти ядроли Exynos 7885 процессори ўрнатилади, унинг тезкор хотираси 4, ички флеш-хотираси эса 32 гигабайт ҳажмга эга бўлади. Булардан ташқари, битта авлод олдинги смартфонлардаги хусусиятлар – Always On Display, IP68 даражасида чанг ва сувдан ҳимоя, Samsung Pay тўлов тизими ва USB Type-C порти ҳам сақланиб қолади. У Android 7.1.1 Nougat операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!