ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Galaxy S9 мустаҳкамлигини тирнаб ва ёндириб синаб кўришди!

  •   DiMaX
  •  1219
  •  12.03.2018 14:02

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Galaxy S9 мустаҳкамлигини тирнаб ва ёндириб синаб кўришди!

Samsung’нинг янги – Galaxy S9 ҳамда S9+ моделларининг расмий намойиши бўлиб ўтди, уларни турли жиҳатлари бўйича бошқа компанияларнинг смартфонлари билан таққослаш ишлари ҳам ўтказилмоқда. Хўш, бу флагманларнинг корпуси қанчалик мустаҳкам экан?

ЎҚИНГ: DxOMark’да янги рекорд: Galaxy S9+ камераси iPhone X ва Pixel 2’ни «ўтирғизиб қўйди»!

 Машҳур техноблогер ҳамда JerryRigEverything номли YouTube-канал муаллифи Зак Нильсон шу масалага ойдинлик киритишга қарор қилди. Яъни, яп-янги Samsung Galaxy S9 смартфонини олиб, унинг мустаҳкамлик синовини ўтказди ва бу жараённинг видеосини эълон қилди.

Жанубий кореялик компаниянинг таъкидлашича, Galaxy S9 моделларининг корпусида аввалги «аждод»ларидагига нисбатан пишиқроқ металл қотишмаси қўлланган. Шунингдек, унинг экранига ҳам янада мустаҳкам ва қалин Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси ётқизилган. Шулар эвазига «тўққизинчи галактика» флагманлари корпуси аввалги смартфонларга нисбатан бақувватроқ чиққан бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Galaxy S9’нинг тўққизта устунлиги: 1. Gorilla Glass 5 ҳимояли Super AMOLED дисплей (+видео)

Аммо қуйидаги видеодан кўришимиз мумкинки, Gorilla Glass 5 ҳам барибир аввалги авлод моделларидаги каби бемалол тирналяпти. Лекин барибир, Galaxy S9’лар қўлдан тушиб кетса шикастланиши эҳтимоли камайган. Шунингдек, олд ва асосий камералар модуллари тобланган шиша ёрдамида ишончли ҳимояланган.

Мана, тест жараёнини бирга томоша қиламиз:

Гувоҳи бўлганингиздек, корпуснинг орқа томонидаги бармоқ изи сканери осонгина тирналяпти, лекин ҳатто шунчалик кучли шикастланган ҳолида ҳам ишлашда давом этяпти.

Қўл билан букишга уринилганида, Galaxy S9 ҳеч бир томонидан букланмади. Гарчи саккизинчи авлод флагмани ҳам шундай натижа кўрсатган эса-да, янги моделда мустаҳкамлик янада ошган, дейиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone X ва Galaxy S9+’нинг самарадорлик бўйича «жонли» беллашуви: кутилмаган натижа!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.