Эксклюзив видео: инқилобий Tesla Phone смартфонини батафсил томоша қилинг!

Эксклюзив видео: инқилобий Tesla Phone смартфонини батафсил томоша қилинг!

Tesla ҳозирда бутун инсониятни ёрқин келажак сари ундаётган энг инновацион компаниялардан биридир. Компаниянинг янги ишланмаларидан бири инқилобий Tesla Phone смартфони бўлади, деб ёзади AKKet нашри.

ЎҚИНГ: АвтоМобил: Tesla смартфонининг концепцияси тарқалди

Concept Creator номли YouTube-каналнинг дизайнерлар гуруҳи эса аллақачон Tesla Phone видеолавҳасини ишлаб чиқиб, интернетга жойлади. Унда кўринишича, инновацион бу қурилманинг асосий ўзига хосликларидан бири – олд панелни деярли буткул эгаллаган ва томонлари ўзаро 18:9 нисбатда бўлган экранидир. Унинг юқориси ва пастида кичкина ромлари мавжуд бўлиб, у ерда турли датчиклар ва модуллар жойлашган.

Tesla Phone экрани, видеороликка ишонадиган бўлсак, ён томонлари қайрилма шаклда, бу эса смартфонга янада ажойиб кўриниш бахш этган. Корпуснинг орқа қопқоғи металлдан ясалган, унда бармоқ изи сканери йўқлигига кўра, Tesla’нинг илк телефони ҳам, худди Apple’нинг юбилей айфонидаги сингари, юз сканери билан жиҳозланган.

ЎҚИНГ: Стив Возняк: Apple энди инновацияларга қодир эмас!

Мана, смартфонни видеолавҳада ўзингиз томоша қилиб завқланинг:

Гувоҳи бўлганингиздек, инқилобий смартфон корпусининг орқа томонида фақатгина асосий камеранинг тик жойлашган иккита модулини кўришимиз мумкин. Объективлар орасида чақноқ кўзга ташланади, уларнинг тепасида – қопқоқнинг юқори четида эса ишлаб чиқарувчининг логотипи акс эттирилган. Телефоннинг ён қирраларида нафақат одатдаги учта – овозни баландлатиш/пасайтириш ва экранни блокдан чиқариш тугмачалари, балки яна, худди барча iPhone’ларда бўлгани каби, овозли режим переключатели ҳам жойлашган.

ЎҚИНГ: Стив Возняк: Apple энди инновацияларга қодир эмас!

Tesla Phone пастки қиррасида USB Type-C порти жойлашган, унинг ёнида эса қулоқчин улаш учун анъанавий 3,5 миллиметрлик тирқиш ҳам мавжуд.

 

Tesla Phone смартфонининг қачон тақдим этилиши, нархи ва аппарат хусусиятлари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қатори хабардор бўлиш учун биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Tesla гаджетлар учун илк повербанкни сотувга чиқарди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.