Эксклюзив видео: iPhone’нинг барча 15 та моделини ўзаро таққослашди!

  •   DiMaX
  •  2598
  •  13.04.2017 10:55

Эксклюзив видео: iPhone’нинг барча 15 та моделини ўзаро таққослашди!

Apple смартфонларининг турли авлод вакилларини солиштириш – ҳамиша қизиқарли томоша. Яқинда YouTube’даги EverythingApplePro каналида унинг барча – 15 та смартфони ўзаро қиёсланган видео жойланди. Унда 2G дан то iPhone 7 Plus’гача бўлган барча Apple смартфонлари турли мезонларга кўра ўзаро таққослаб кўрилган.

iPhone 7 чиққанида, Apple мазкур смартфон ўзининг атиги тўққиз йил аввал чиққан илк аждодига нисбатан 120 марта тезроқ ишлашини ғурурланиб эълон қилган эди. Аммо, мазкур видео муаллифининг таъкидлашича, «биз ҳозирда шундай нуқтада турибмизки, унда янги телефонларнинг тезкорлиги пасая бошлайди».

Ҳа, ростданам шунақа. Тест давомида муаллиф барча 15 та iPhone’ни порт-хабга бир вақтнинг ўзида улади ва iOS тизимининг юкланиши уларда қандай кетма-кетликда амалга ошишини кузатди. Бунда iPhone 7 биринчи бўлди, iPhone 7 Plus эса атиги саккизинчи ўринни қайд этди. Бу жиҳатдан iPhone 4s энг охирги ўринда эканлиги кўринди.

Роликда смартфонларнинг камераси ёқилиш тезкорлиги ҳам солиштирилган. Ҳайратланарлиси шундаки, мазкур илованинг ишга туширилиши бўйича ҳам iPhone 7 ва iPhone 7 Plus энг олдинги сафда эмас экан. Тўғри, бу икки моделда камера сифати аввалги версияларга нисбатан энг юқори.

Динамикларнинг овоз баландлиги бўйича тест ўтказилганида, iPhone 7 ва iPhone 7 Plus энг яхши кўрсаткичларни намоён этишди.

Булардан ташқари, видеолавҳа муаллифи смартфонлар чиқараётган ҳароратни ҳам солиштирма тарзда ўлчаб кўрди. Аниқланишича, янги моделлар энг яхши совутиш тизимига эга экан. Бунда Plus моделлари кўпроқ иссиқлик ажратиши ҳам маълум бўлди.

Touch ID иш тезлигини текширишда эса биринчи ўринни iPhone 6s модели эгаллади.

Ва ниҳоят, видеода Apple тараққиёти кўрсатиб берилган. Марҳамат, томоша қилинг ва завқланинг:

Дарвоқе, Apple ишқибозларига аталган эксклюзив мақоламизга ҳам назар солишингиз мумкин. Шунингдек, iPhone 7 ва Samsung Galaxy S8’ни мустаҳкамлик бўйича синаш учун бетонга ташлаб кўришгани ва унинг натижалари мана бу мақоламиздаги видеода акс этган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!