Эксклюзив видео: iPhone X’ни барибир алдаса бўлар экан!

Эксклюзив видео: iPhone X’ни барибир алдаса бўлар экан!

Face ID тизими билан айфонлар хавфсизлигини сақлашнинг янги босқичини бошлаб берган iPhone X, барибир, ишлаб чиқарувчи таъкидлаганичалик ҳимояланган эмас экан. Аллақачон мазкур тизимни ниқоб билан алдашди ва видеолавҳасини YouTubeга жойлашди.

Вьетнамдаги Bkav Corporation компанияси смартфонлар ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. У Face ID юзни таниш тизимини 3D-ниқоб ёрдамида алдашга муваффақ бўлди. Бунда ортиқча қийинчилик ҳам туғилгани йўқ: компания ходимлари 3D-принтерда юз ниқобини чоп этиб, уни грим қилишди. Кейин эса бу ниқобга кўз ва лаб суратларини ёпиштиришди.

ЎҚИНГ: iPhone X’даги Face ID’ни алдашга қарши ниқоблар сотувга чиқди

Bkav Corporation ходимлари бир қарашда оддийгина усулда ясалган шу ниқоб билан ҳам Face ID’ни алдашди: тизим уни смартфоннинг ҳақиқий эгаси сифатида қабул қилди ва блокдан чиқарди.

Мана, 3D-ниқоб ёрдамида Face ID’ни алдаш жараёнига қуйидаги лавҳада бунга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

ЎҚИНГ: Эгизаклар iPhone X'ни блокировкадан чиқаришга уринишди (видео)

Тўғри, бундай ниқобни яратиш ҳам осон эмас ва маблағ талаб этади. Лекин барибир Bkav Corporation мазкур технологиянинг хавфсиз эмаслигини исботлаб берди. Ахир, ҳали яқиндагина, мазкур тизимни Голливуднинг профессионал пардозчилари ҳамда ниқоблар ишлаб чиқарувчилар текшириб кўришганлигини, Face ID бу синовдан муваффақиятли ўтганини айтганди. Мана, энди аниқланишича, нафақат эгизаклар, балки умуман ўзаро ўхшаш бўлмаган кишилар ҳам алдай олишар экан.

ЎҚИНГ: Android учун «дунёдаги энг зўр» юзни таниш тизими Россияда яратилди

Айтиш керакки, «юбилей айфони»даги хатони – Face ID адашиши мумкинлигини Apple ҳам расман тан олган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.