Эксклюзив видео: iPhone X ва iPhone 8’ни бетонга ташлаб синаб кўришди!

Эксклюзив видео: iPhone X ва iPhone 8’ни бетонга ташлаб синаб кўришди!

Apple’нинг «юбилей айфони» ҳали куни кечагина савдога чиқарилди, аммо фойдаланувчилар аллақачон унинг мустаҳкамлигини синаб кўришга тушишди. Масалан, EverythingApplePro никли YouTube-блогер биринчилар қаторида купертинолик гигантнинг янги флагманини дроп-тест қилиб кўриб, видеолавҳасини ўз каналига жойлаган.

Синовда таққослаш учун у айни шу ишлаб чиқарувчининг яна бир ажойиб смартфони – iPhone 8 моделини танлаган. Дастлаб блогер бетон полга қурилмаларни ҳимоя ғилофларини ечмаган ҳолда ташлаган. Табиийки, мазкур синовдан ҳар иккала айфон муваффақиятли ўтган.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: iPhone’нинг барча 15 та моделини ўзаро таққослашди!

Кейин эса ҳар иккала гаджет бетонга ғилофсиз ҳолида бир метр баландликдан ташланган. «Олмали компания»нинг бу иккала модели ҳам мазкур синовдан «тирик чиқишган» – уларга ҳеч нима бўлмаган. Демак, айфонингиз бехосдан шимингиз чўнтагидан тушиб кетса, бундан хавотир олмасангиз ҳам бўлаверади.

Бироқ ўртача одам бўйи баландликдан ташлаб кўрилганида iPhone 8 энди синовга дош бера олмаган. Унинг корпуси орқа қопқоғига бутунлай дарз кетган. Шу баландликдан қирраси билан тушганида эса саккизинчи авлод айфон буткул ишдан чиққан.

ЎҚИНГ: iPhone X: Қўлингиздан тушиб кетса, ўзингизни кечирмайсиз!

iPhone X эса ҳайратланарли тарзда, ўзини муносиб тутган: уни одам бўйи баландликдан қирраси билан ҳам, экранини ерга қаратиб ҳам ташлаб кўришганида, дарз кетмаган. Тўғри, бу тушишлардан кейин Face ID сенсорлари ишламай қолган ва, табиийки, юзни таниш орқали экранни блокдан чиқариш имкони бўлмаган.

Мана, қуйидаги видеода ўзингиз томоша қилишингиз мумкин:

Айтиш керакки, аввалроқ iPhone 8 Plus ва Pixel 2 XL’ни бетонга ташлаб кўришганининг, iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8’ни бетонга ташлаб синашганининг, шунингдек, Galaxy S8 ҳамда iPhone 7 моделлари бетонга ташлаб кўрилган синовнинг видеолавҳаларини ҳам эълон қилганмиз. Шунингдек, LG V30Nokia 8Galaxy Note 8Nokia 3310 (2017)HTC U Ultra Sapphire Edition ва iPhone 7 сингари телефонлар устида тиғ ва олов ёрдамида ўтказилган тажрибалар ҳақида ҳам ёзганмиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.