Эксклюзив видео: Nokia 9 флагмани тайёр!

Эксклюзив видео: Nokia 9 флагмани тайёр!

Машҳур инсайдер OnLeaks’нинг прогнозлари ҳамиша тўғри бўлиб чиққан. Бугун у ўзининг Twitter-аккаунтида ҳали тақдим этилмаган Nokia 9 флагманининг видеосини эълон қилди.

Айтиш керакки, видеороликда ушбу смартфоннинг компьютер модели акс эттирилган. Аммо тасвирдаги қурилма шу пайтгача «сизиб чиққан» маълумотларга мос келишини ҳамда OnLeaks’нинг хабарлари доимо тўғри бўлиб чиқишини ҳисобга олсак, Nokia 9 айнан шунақа кўринишда эканига ишонишимиз мумкин.

Мана, ўзингиз томоша қилинг ва завқланинг:

Кўриб турганингиздек, Nokia 9 металл ромли корпус, икки томони қайрилган дисплей ва қўшалоқ камерага эга. Дактилоскопик cканер смартфоннинг орқа панелига ўрнатилган. Унда 3,5 миллиметрлик тирқиш кўзда тутилмаган, қулоқчинни USB Type-C орқали улаш мумкин.

Nokia 9’нинг турли хусусиятлари билан мана бу мақоламизда батафсил танишишингиз мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.