ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix 2S олд камераси экран бурчагидаги «кемтик»да экан!

  •   DiMaX
  •  1695
  •  09.03.2018 17:21

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix 2S олд камераси экран бурчагидаги «кемтик»да экан!

Xiaomi компаниясининг 27 март куни Шанхай шаҳрида тақдим этилиши кутилаётган Mi Mix 2S смартфони ҳозир бутун дунёнинг диққат марказида турибди. Айни шу модел, дея кўрсатилаётган «жонли» суратлардаги девайслар эса баъзан бир-бирига ўхшамайди ҳам.

ЎҚИНГ: «Бошқача» Xiaomi Mi Mix 2S’ни ҳар икки томонидан «жонли» томоша қиламиз!

Энди интернетда Xiaomi Mi Mix 2S тасвирланган янги видеолавҳа эълон қилинди. Ниҳоят, унда смартфоннинг олд томони юқори қисми ҳам кўрсатилган. Аввалги эълон қилинган видеороликда эса унинг экрани фақатгина пастки ярми акс эттирилган эди.

Мана, бу смартфоннинг ишлашини янги лавҳада бирга томоша қиламиз:

Кўриб турганингиздек, экраннинг юқори ўнг бурчагида ўзига яраша «ўйиқ» мавжуд ва селфи-камера ўша ерга жойланган. Ушбу моделда бармоқ изи сканери ҳам дисплейнинг ўзига интеграция қилиниши мана бу видеода кўрсатилган эди. Бироқ кейинги кунларда интернетга чиқарилган қуйидаги «жонли» расмга кўра, дактилоскопик датчик унинг орқа панелида жойлашган:

Кўриб турганингиз – бош камеранинг иккита модули алоҳида-алоҳида ҳолда ҳам ишлаш қобилиятига эга, дейишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi: «сунъий онг»ли Mi MIX 2S камерасининг модуллари бир-биридан мустақил ишлайди!

Тахминларга кўра, Xiaomi Mi MIX 2S асосий камерасининг битта модули фото ва видеолар суратга олишга хизмат қилса, иккинчиси объектларни «таниб олиш», фокусни созлаш ва ҳатто ҳужжатларни сканерлашни «ўргана олади».

Xiaomi Mi MIX 2S смартфонига нисбат берилаётган техник хусусиятлар, унинг суратлари ҳақида аввалги мақола ва хабарларимиздан батафсил маълумот олишингиз, шунингдек, видеосини томоша қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Mi MIX 2S дунёдаги энг қудратли смартфонлардан бири бўлишини Xiaomi тасдиқлади (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.