Экспертлар 2017 йилнинг энг яхши 5 смартфонини аниқлашди

Экспертлар 2017 йилнинг энг яхши 5 смартфонини аниқлашди

Мобил электрон қурилмалар соҳасидаги мутахассислар жорий йилдаги энг яхши смартфонлар рейтингини тузишди. Бу ҳақда «Экономика сегодня» нашри хабар бермоқда.

Ўзининг техник хусусиятлари бўйича флагман смартфонлар орасида iPhone 8 энг етакчи, деб топилди. Унинг биринчиликни олишига, қисман, iOS операцион тизими ҳамда Apple Store дўкони ҳам сабабчи. Ғолибнинг салбий жиҳати – нархи ўта юқори эканлигида.

Иккинчи поғонага экспертлар Google’нинг Pixel 2 ҳамда 2 XL смартфонлари лойиқ кўришди. Таъкидланишича, бу смартфоннинг асосий ютуқлари – мобил қурилмаларга ўрнатилиши мумкин бўлган энг яхши камерага эгалиги ҳамда олдиндан ўрнатилган иловаларсиз, соф Android операцион тизимига эгалигидир.

Кейинги ўринни Samsung Galaxy Note 8 эгаллади, у самарали дизайн ва кўз тўр пардаси сканери билан эътиборга лойиқ кўрилган.

Android операцион тизимининг асосчиси Энди Рубин бошчилигидаги Essential компанияси яратган Essential Phone энг яхши смартфонларнинг тўртинчиси бўлди.

Кучли бешликни OnePlus 5 якунлаб берди – унинг техник хусусиятлари юқори бўлса-да, нархи олдингиларидан жиддий фарқ қилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.