Экспертлар кузнинг 5 та энг яхши ҳамёнбоп смартфонларини айтишди

Экспертлар кузнинг 5 та энг яхши ҳамёнбоп смартфонларини айтишди

Смартфон саноати учун инновацион ва катта янгиликларни олиб келган яна бир куз мавсуми ниҳоясига етди. Бу мавсум арзон смартфон ишлаб чиқарувчи Хитой компаниялари учун ҳам самарали келди. Қуйида экспертлар томонидан эътироф этилган, кузда тақдим қилинган ва баҳоси 250 АҚШ долларидан ошмайдиган энг муносиб смартфон моделларини эълон қиламиз. Улар техник хусусиятлари ва яхши сотилишига кўра рейтингдан ўрин олган.

Биринчи ўрин Xiaomi Mi A1'га насиб қилди. Xiaomi компанияси ва Google компанияси ҳамкорлигининг меваси бўлган бу девайс Android One оиласининг илк вакили. металл корпус ва қўш сенсорли 12 + 12 Mp бирикувидаги флагман камерага эга бўлган. Девайснинг бу жиҳати iPhone 7 Plus'га ўхшаб кетади.

Қисқача техник тавсиф:

Экран: 5.5", Full HD, IPS

Чип: Snapdragon 625;

Хотира: 4 ГБ тезкор, 64 ГБ доимий, microSD -- 128 ГБ;

Бош камера: 12 + 12 Mp;

Олд камера: 5 Mp;

Батарея: 3080 мА соат;

Операцион тизим: Android 7.1.2.

Эслатиб ўтамиз, "Малика"да мазкур смартфон аллақачон сотувга чиқарилган. Унинг 64 гигабайтли талқини 2 091 000 сўмдан сотилмоқда.

Иккинчи ўринда Meizu M6 турибди. MT 6750 процессори, 5,2 дюймли дисплей, 16 ГБ доимий ва 2 ГБ "оператив" хотирага эга гаджет 120 доллардан бошлаб сотилмоқда. 

Корпус: 2,5D шиша, металл ром;
Экран: 5,2" IPS-матрица, 1280х720, 282 ppi;
Процессор: Mediatek MT6750, 8 ядро (4 Cortex-A53 1,5 ГГц.гача ва 4 Cortex-A53 1 ГГц.гача), тех-жараён 28нм;
Видео-карта: Mali-T860 MP2;
Тезкор хотира: 2 ГБ, LPDDR3;
Доимий хотира: 16 + microSD (128 ГБ);
Камера: 13 Мп, 5 линза, f/2.0 диафрагма, видео сиғими -- 1080p, LED фоточақноқ;
Селфи-камера: 8 Мп CMOS, 4 линзали, f/2.0 диафрагма;
Коммуникация: Wi-Fi (a/b/g/n) Dual-Band, Bluetooth 4.0 LTE, microUSB (USB 2.0);
Батарея: 3070 мА соат;
Операцион тизим: Андроид 7.0, FlyMe 6.0
Ўлчамлари: 148.2 x 72.8 x 8.3 мм
Вазни: 143 гр

Meizu M6 Ўзбекистонда 150 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Кучли учликдаги «бронза» Xiaomi Redmi Note 4'га насиб қилди. Гарчи, бу модел аввалги йилда тақдим қилинган бўлса ҳам, у МДҲ мамлакатларида ҳануз энг оммабоп ва яхши сотилмоқда. Унинг жиҳатлари Mi A1'га ўхшаб кетса ҳам, камераси анча кучсиз, процессорининг самарадорлиги у қадар юқори эмас.

Энг яхши ҳамёнбоплар рейтингида 4- ва 5-ўрин қўш камерали Leagoo Kicca Mix ҳамда Nomu S10 Pro смартфонларига насиб қилган. Уларнинг жиҳатлари у қадар ҳам кутилгандек эмас, дизайн эса анъанавий. Ўзига хосликлари қаторида чанг ва сувдан ҳимояланган корпусни айтиш мумкин.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.