Элон Маск Путиннинг "сунъий онг" ҳақидаги фикрига жавоб йўллади

Элон Маск Путиннинг

Аввал хабар берганимиздек, Россия федерацияси раҳбари Владимир Путин 1 сентябрда Яросла́вль вилоятига уюштирган ташрифи мобайнида «Проектория» форумида иштирок этиб, "сунъий онг" яратишда пешқадамлик кўрсатган мамлакат истиқболда жаҳонда ҳукмрон бўлишини, "сунъий идрок" -- бу улкан имконият эканини айтган эди.

Сиёсатчининг бу фикрига нисбатан Tesla ва Falcon X асосчиси, таниқли технолог Элон Маск ўзининг фикрини билдирди.

Айтиш жоизки, Элон Маск томонидан билдирилган фикр Путиннинг "сунъий идрок" бўйича Ғарб матбуотида эълон қилинган қарашларидан юлиб олингандек гўё.

Форумда Россия президенти "сунъий идрок" бу нафақат Россия, балки бутун инсониятнинг келажаги экани, бу чексиз имкониятлар эшигини очиши, шу билан бирга бугун олдиндан айтиш мумкин бўлган таҳдидларга сабаб бўлишини, уни ривожланишда пешқадам бўлган давлат дунёни ҳам бошқаришини айтган эди.

"Бу  борада ("сунъий идрок" технологияси) фақатгина муайян қўлларнинг измида тўпланиб қолмаслигини хоҳлардим",— деган эди ўз нутқида Путин.

Маск ўзининг твиттер саҳифасида бу таҳдиднинг нима экани ва у нималарга олиб келишини қуйидаги кўринишда шарҳ қолдирган:



"Тез орада Хитой ва Россиядан сўнг барча давлатлар ўзларининг технологиялар соҳасидаги куч-қудратларини кўз-кўз қила бошлайдилар. "Сунъий идрок" технологиясини ривожлантиришдаги рақобат уни миллий даражага кўтаради, охир-оқибат бу учинчи жаҳон урушининг бош омилига айланади",— дейди Элон Маск.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.