Эндиликда давлат органларига мурожаат қилиш учун электрон имзо керак бўлмайди

Эндиликда давлат органларига мурожаат қилиш учун электрон имзо керак бўлмайди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Ушбу таҳрир 13 сентябрдан кучга кирди.

2014 йилда қабул қилинган қонунга киритилган асосий ўзгаришлардан бири электрон мурожаатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш тўғрисидаги талабнинг бекор қилиниши бўлди. Аввалги таҳрирда электрон рақамли имзосиз юборилган мурожаат аноним ҳисобланган.

Қонун билан электрон мурожаатни юборган жисмоний ёки юридик шахсни аниқлашга имкон бермайдиган мурожаатлар аноним деб ҳисобланиб, кўриб чиқилмайди.

Қонунга «такрорий мурожаат», «оммавий қабул», «видеоконференсалоқа» каби тушунчалар ҳам киритилди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларига ўзгартишлар киритилмади. Шикоят ёки мурожаатлар 15 кун ичида (қўшимча текширув ёки ўрганиш талаб қилинса — бир ойгача), таклифлар эса бир ойгача муддатда (қўшимча ўрганишлар талаб қилинмаса) кўриб чиқилиши лозим.

Саид Мамуров

Terabayt.uz'нинг энг меҳнаткаш ходимларидан. Севимли машғулоти интернет титиб, ахборот технологияларига оид энг сўнгги хабарларни мутолаа қилиш. Бу орада уларнинг ичидан яхшиларини териб олиб, сизларга ҳавола қилиб туради.