Энг арзон Huawei смартфони тақдим қилинди

Энг арзон Huawei смартфони тақдим қилинди

Huawei суб-бренди бўлмиш Honor компанияси куни кеча Honor 7 номли, экран томонлари 18:9 ўлчамли, 2 ГБ тезкор хотирали ҳамда Android 8.1 Oreo операцион тизимида ишлайдиган смартфонни тақдим қилди. Янги девайс нархига нисбатан илғор жиҳатларга эга бўлган ва диққатни тортади.

Мобил алоқа воситасининг 5,45 дюймли экрани 1440х720 та пикселни сиғдира олади. Экран томонлари нисбати 18:9 ўлчамли экани эвазига, шунингдек нисбатан юпқа ромлар ҳисобига смартфоннинг кўриниши ҳам ихчам.

Honor 7 ўлчамлари: 146,5 х 70,9 х 8,3 мм, вазни 142 грамм. Корпус ранглари: қора, кўк, тилла ранг.

Honor 7 моделига бошланғич имкониятларга эга бўлган MT6739 (MediaTek) процессори ўрнатилган. 4 ядроли бу чипсетнинг частота тезлиги 1,5 ГГц.га етади.

Янги гаджет 2 гигабайтли тезкор хотирага эга бўлган. Фойдаланувчи маълумотлари ҳамда дастурлар учун 16 гигабайтли хотира ўрнатилган. microSD бўлмачасига қўшимча хотира картасини қўйиб, доимий хотирани кенгайтириш мумкин.

Honor 7 бош камераси 13 Мп (f/2.0), олд камера 5 мегапикселли. Ҳар иккала камера фоточақноқ билан таъминланган.

Honor 7 смартфони куч-қувватини электр токи сиғими 3020 мА соат бўлган аккумулятордан олади. Смартфонда microUSB ҳамда аудио қулқочин учун 3,5 мм.ли портлар мавжуд.

Honor 7 учун $93 доллар сўралмоқда. Йирик бренднинг бундай жиҳатларга эга смартфони учун мазкур нарх айни муддао.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!