Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

  •   DiMaX
  •  4250
  •  09.01.2018 16:10

Энг арзон смартфонлар: уларга қандай процессорлар қўйилади?

Гарчи деярли ҳар ойда турли смартфонсозлар томонидан флагман телефонлар тақдим этилиб келаётган эса-да, техник ва дастурий таъминоти жиҳатидан юқори бўлмаган, нархи ҳамёнбоп смартфонларнинг ҳам бозори чаққон. Хусусан, ривожланаётган мамлакатлар бозорларида арзон смартфонлар энг катта талаб билан сотилади.

ЎҚИНГ: «Хитой смартфони»ни харид қилишда эътибор қилиш зарур 8 жиҳат 

Лекин ҳамёнбоп бўлгани билан, смартфонларнинг ўзаро фарқлари ҳам кўп. Телефонларнинг хусусиятларида энг асосий ўринни процессори тутади; уни қурилманинг «юраги» деб ҳам тавсифлашади. Демак, ҳар қандай смартфон харидида эътибор бериш керак бўлган энг муҳим жиҳатлардан бири – унинг процессоридир.

Бугун биз энг арзон (ҳамёнбоп ҳам эмас!) смартфонларда қўлланадиган процессорлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Уларнинг барча хусусиятлари, архитектураси ҳақида батафсил тўхталиб ўтишнинг иложи ҳам йўқ, зарурати ҳам. Шунчаки, қуйидаги жадвалда уларнинг номлари (моделлари) келтирилган, улар яхшироқдан ёмонроққа қараб терилган. Шуни эслаб қолсангиз бас – ўта арзон смартфон танлаётиб, шу рўйхатда имкон қадар юқорироқда турган процессорга эга моделни олаверасиз.

Процессорлар ҳақида қисқа маълумот

Модификациялар (моделлар)

Тезкор, тежамкор, замонавий, тўрт ядроли.

Иккиланмасдан олиш керак!

MediaTek MT6735, MT6732, MT6732M;

Qualcomm Snapdragon 410

Тўрт ядроли, лекин нисбатан эски моделлар. Навигацияси сал пастроқ, кўп ҳолларда 4G’ни қўллаб-қувватламайди, аммо тезкор ва арзон.

Бемалол олса бўлади!

MediaTek MT6582, MT6580, MT6582M, MT8321, MT8382;

Qualcomm Snapdragon 400 MSM8228, MSM8626, MSM8926

Ўйинларни яхши кўтара олмайди, GPS ушлаши ҳам пастроқ.

Нархига қараб олаверасиз.

MediaTek MT6589, MT6589T;

Spreadtrum SC7731G, SC9830

Тўртта кучсиз ядрога эга, тезлиги ўртача.

Амалласа бўлади.

Qualcomm Snapdragon 200/210 MSM8909, MSM8212;

MediaTek MT6735P

Икки ядроли, оддий телефон сифатида ишлатишгагина ярайди.

Фақат гаплашиш учун бўлса, ярайверади.

MediaTek MT6571, MT6572, MT6572AW, MT6572A;

Qualcomm Snapdragon 200 MSM8210

Ядроси сонидан қатъи назар, ўта секин ишлайдиган эски процессорлар.

Умуман олишга арзимайди!

Broadcom BCM21553;

MediaTek MT6515, MT6515, MT6573, MT6575;

Qualcomm Snapdragon S1 MSM7227, S2 MSM8255, MSM8255T, S1 MSM7227, Snapdragon S4 MSM8225, S4 Play MSM8225Q;

Spreadtrum SC7715,

Демак, умумлаштириб айтадиган бўлсак, юқоридаги жадвалнинг илк учта тоифасига мансуб процессорлардан бирига эга смартфонни ишлатса бўлади. Қолганларини эса харид қилишни маслаҳат бермаймиз.

ЎҚИНГ: Хитой телефонларида кўп учрайдиган 4 муаммо ва улардан қутулиш чораси

Кўп ҳолларда онлайн савдо платформаларида шу каби паст хусусиятларга эга смартфонни сотувга қўйганда, унинг процессори ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот беришмайди. Дейлик, «тўрт ядроли, 1,0 ГГц», деб ёзиб қўйишади, холос. Бу хусусият эса MediaTek (MT6735P) каби чипларга тўғри келади; бунақа процессорда ишлайдиган смартфон ҳатто бирор илова ўрнатилмаган ҳолда ҳам оғир ишлайди.

Агарда маркетологлар смартфонга қанчалик эски моделдаги процессор қўйилганини яшириш учун, уни «тўрт ядроли процессор, 1,3 ГГц» дея таърифлашса, у ҳолда гап MediaTek MT6582/6580 ҳақида кетаётган бўлади; бундай смартфонни олса бўлаверади.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!