Энг арзон "Xiaomi" -- Redmi 5A тақдим қилинди

Энг арзон

Xiaomi компанияси бугун Redmi туркумида яна бир янги смартфон моделини тақдим қилди. Анчадан буён кутилаётган Xiaomi Redmi 5A ҳамёнбоп модели кутилганидек жуда ҳам кўп диққатга сазовор жиҳатларга эга бўлмади. Redmi 4A'нинг "меросхўри" энг арзон бўлиш баробарида, энг камтар жиҳатларга ҳам эга.

5 дюймли Xiaomi Redmi 5A аппарат таъминоти учун таниқли ва ишончдан ўтган 4 ядроли, частота тезлиги 1,4 ГГц бўлган Snapdragon 425 танланган. Ҳамёнбоп модел бўлгани боис, Xiaomi Redmi 5A HD дисплей, 2 Гб оператив ва 16 Гб доимий хотира билан таъминланган. microSD ёрдамида хотирани 128 Гб.гача кенгайтириш мумкин

Xiaomi Redmi 5A камерафон эмас ва унга 13 мегапикселли бош ҳамда 5 мегапикселли олд камера танланган. Бу борада унинг имкониятлари бошланғич даражада.

2 та SIM-картали Смартфон куч-қуввати учун ток сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор масъул бўлган.

Ўлчамлари: 139 x 70 x8.5 мм., вазни -- 137 грамм.

Умуман олганда, бу модел ўта ҳамёнбоп смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниянинг энг арзон смартфонини тутишни истаганлар учун. Шу билан бирга, смартфоннинг яп-янги Android Nougat'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 операцион тизимида ишлаши ундаги энг катта янгиликлардан биридир.

$91 АҚШ долларига баҳоланган гаджетни 20 октябрдан бошлаб харид қилиш мумкин бўлади. Xiaomi Redmi 5A тилла, кул ранг ва пушти рангли корпусларда ишлаб чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.