Энг кучли андроид-чипга эга барча флагманлар ва уларнинг нархлари

Энг кучли андроид-чипга эга барча флагманлар ва уларнинг нархлари

Snapdragon 835 процессори – FinFET 10-нм технологиясидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқилган илк платформадир: ҳажми аввалгиларидан 35 фоизга кичик чип ўтган йилнинг энг қиммат смартфонларига ўрнатилган Snapdragon 820/821 билан таққослаганда 25 фоизга камроқ энергия сарфлайди.

Snapdragon 835 чипининг яна бир эътиборли жиҳати, у виртуал ва қўшимча реаллик дисплейлари, IP камералар, планшетлар, мобил компьютерлар ва бошқа Android ҳамда Windows 10 дастурий таъминотларида ишлайдиган истеъмол қурилмаларида қўлланилиши мумкин.

Snapdragon 835 процессорининг асосий таркиби гигабитли LTE X16 модеми, Adreno 540 график процессори ва Qualcomm Spectra 180 тасвирларни кўрсатиш процессоридан иборатдир.

Snapdragon 835нинг технологик афзалликлари қуйидагилардан иборат:

Snapdragon 835 аввалгисидан 25 фоиз камроқ энергия сарфлайди.

Унга Qualcomm Quick Charge 4 технологиясини ўрнатиш мумкин. Бу технология Quick Charge 3.0 га нисбатан 20 фоизга тезроқ ва 30 фоизга самаралироқ қувватлантиради.

Янги авлод виртуал реаллик қурилмаларига тўлиқ мослаша олади, Google компаниясининг Daydream платформаси билан уйғунликда ишлаши мумкин.

Видео ва фотосуратлар учун 14 битли (dual 14-bit ISPs) Qualcomm Spectra 180 камера процессори қўлланилган, у 32 мегапикселли ёки иккита 16 мегапиксекли камерага эга бўлиш имконини беради.

Snapdragon 835 гигабитли X16 LTE модеми ва 2х2 802.11ac Wave 2 ҳамда 802.11ad мульти-гигабитли Wi-Fi билан жиҳозланади.

Ҳозирча қуйидаги 16 та флагман мазкур чипга эга бўлган.

1. Samsung Galaxy S8 and S8 Plus
Нархи: $750 ва $850 доллар.

2. Samsung Galaxy Note 8
Нархи: $929 доллардан бошлаб.

3. Google Pixel 2 & Pixel 2 XL
Нархи: $649 ва $849 доллардан бошлаб.

4. Xiaomi Mi 6
Нархи: $400 доллардан бошлаб.

5. Sony Xperia XZ Premium
Нархи: $599 доллардан бошлаб.

6. HTC U11
Нархи: $649 доллардан бошлаб.

7. OnePlus 5
Нархи: $479 доллардан бошлаб.

8. LG V30
Нархи: $699 доллардан бошлаб.

9. Essential Phone (PH-1)
Нархи: $499 доллардан бошлаб.

10. ZTE Nubia Z17
Нархи: $410 доллардан бошлаб.

11. Nokia 8
Нархи: $710 доллардан бошлаб.

12. Sharp Aquos R
Нархи: $700 доллардан бошлаб.

13. ASUS ZenFone 4 Pro
Нархи: $599 доллардан бошлаб.

14. Motorola Moto Z2 Force
Нархи: $720 доллардан бошлаб.

15. Sony Xperia XZ1 & XZ1 Compact
Нархи: $599 доллардан бошлаб.

16. Xiaomi Mi Mix 2
Нархи: $550 доллардан бошлаб.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.