Энг кўп сотилаётган смартфон номи эълон қилинди

Энг кўп сотилаётган смартфон номи эълон қилинди

Apple iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus 2017 йилнинг 2-чорагида жаҳон миқёсида энг яхши сотилган смартфон моделлари орасида етакчиликни қўлга киритди. Бу чоракда иккала iPhone модели савдосининг суръати аввалги чоракда етакчи бўлган Samsung Galaxy S8 флагманини 3-ўринга тушириб қўйди.

Бу тўғрида таниқли маркетинг тадқиқотлари компанияси Strategy Analytics хабар тарқатмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилда Apple 16,9 млн дона iPhone 7 ҳамда 15,1 млн дона iPhone 7 Plus сотишга муваффақ бўлган. Натижада, Тим Кук сўнгги айфонларини энг яхши сотилган гаджетлар қаторига қўша олди. Apple бош рақиби — кореялик Samsung компанияси эса ҳисобот даврида 10,2 млн дона Galaxy S8 смартфонидан сотишга эришган.

Бешликдан, шунингдек Samsung Galaxy S8+ ва Xiaomi Red 4A смартфонлари ўрин олган. Улар 9 млн ҳамда 5,5 млн дона сотилган.

Жорий йилнинг 2-чорагида жаҳон миқёсида жами 360,4 млн дона мобил алоқа воситаси сотилган. 2016 йилнинг шу даврида ишлаб чиқарувчилар 341,5 млн дона смартфон сотган эдилар.

2016 йилнинг сентябрида тақдим қилинган iPhone 7 Plus 5.5 дюймли, iPhone 7 эса 4.7 дюймли Full HD экранга эга бўлган. iPhone 7 гаджети 2 гигабайтли, iPhone 7 Plus 3 гигабайтли тезкор хотирага эга.

Юқори талқин бош камерасига қўш сенсор танланган. Шунингдек, Apple компанияси iPhone 7 ва 7 Plus флагманларини 3.5 мм.ли анъанавий аудио-туйнукдан маҳрум қилган. iPhone 7 ва iPhone 7 Plus'да янги, A10 Fusion чипи ўрнатилган.

Хабарингиз бор, «Terabayt.Uz» сайтининг ҳамкорларидан бири Apple заводи томонидан қайта текширувдан ўтган ва 6 ой кафолат муддатига эга бўлган iPhone смартфонларининг савдосини йўлга қўйган. Биз жорий йил май ойининг иккинчи ярмида ушбу телефонларни акция доирасида чегирма билан етказиб берган эдик. Шу муддатда ҳам, ундан кейин ҳам кўплаб юртдошларимиз қизиқиш билдириб, смартфонлардан сотиб олишди.

iPhone смартфонларидан сотиб олиш учун Telegram’даги @ghost_stranger профилиёки+998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат қилишингиз мумкин. Нарх-наволар билан бу ерда танишинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!