Энг тезкор Firefox Quantum браузери тақдим этилди – Chrome’дан 30 фоизга тежамкорроқ (+видео)

  •   DiMaX
  •  2070
  •  15.11.2017 13:23

Энг тезкор Firefox Quantum браузери тақдим этилди – Chrome’дан 30 фоизга тежамкорроқ (+видео)

Mozilla компанияси ўз десктоп браузерининг янги талқини – Firefox 57’ни фойдаланишга топширди. Бу ҳақда унинг расмий сайтида маълумот берилган.

Янги талқин Firefox Quantum деб номланади ва у Firefox тарихидаги энг тезкор браузер сифатида илгари сурилмоқда. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, ярим йил аввалги браузердан икки карра тезкорроқ. Расмий сайтида ёзилишича, Firefox’нинг янги талқини тизим ресурсларини Google Chrome’дан кўра нақ 30 фоизга камроқ сарфлайди.

ЎҚИНГ: Мобил Chrome 20 фоизга тезлашди

Firefox Quantum талқини Stylo номли қайта ишланган CSS движоги базасида ишлайди. Унда кўп миқдорда очилган саҳифалар билан ишлашда тезкорликни таъминлаш учун варақа (вкладка)ларнинг устунлигин (приоритетини) белгилаш бўйича янги технология қўлланади. Бунда айни дамда фойдаланувчи томонидан ишлатилаётган варақага устунлик берилади, фондаги вкладкаларга эса ресурс кам сарфланиб туради.

Шунингдек, ишлаб чиқувчилар браузернинг секин ишлашига олиб келаётган турли хатоликларни бартараф этишганини айтишган.

ЎҚИНГ: Firefox Focus – ваҳимачилар ва тежамкорлар учун мобил браузер

Бундан ташқари, Firefox Quantum браузери квадрат варақали Photon интерфейсига, янги меню дизайнига эга ва URL ҳамда қидирув қатори бирлаштирилган илк версия бўлди. Photon интерфейси юқори сифатли дисплейлар учун, шунингдек, тачскринли компьютерлар учун энг яхши тарзда оптимизация қилинган.

ЎҚИНГ: Chrome, Opera ва Firefox’да сайтларнинг қалқиб чиқувчи билдиришномаларини ўчирамиз

Windows, Mac ҳамда Linux операцион тизимли компьютерлар учун Firefox Quantum версиясини ушбу лойиҳанинг расмий сайтидан мана бу ҳавола орқали ўтиб юклаб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Интернетдаги анонимлик учун махсус браузерлар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!