Энг «тирналмас» флагман аниқланди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1861
  •  06.05.2017 15:01

Энг «тирналмас» флагман аниқланди! (+видео)

HTC U Ultra смартфонининг махсус талқинига бетакрор сапфир ойна ўрнатилди, у қурилма экранини ҳар қандай тирналишлардан сақлай олади. Чунки сапфир iPhone ва Samsung Galaxy смартфонларига ўрнатилган Gorilla Glass’дан кўра қаттиқроқ, дейилади хабарда.

YouTube’даги JerryRigEverything канали махсус видео суратга олиб, тармоққа жойлаган. Унда HTC U Ultra Sapphire Edition экрани, Tissot сапфир соати ҳамда Galaxy S8 смартфонининг «сапфир» қопламали экрани устида бир хил тажрибалар ўтказиб кўрилади. Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:

Хулосалар

Натижада, видео муаллифлари шундай хулосага келишади: HTC U Ultra Sapphire Edition экрани – оммавий ишлаб чиқарилишга жорий этилган смартфонлар орасида энг тирналмас экран экан. Мооса қаттиқлик шкаласи бўйича смартфон 8 балл тўплади, бу эса ҳақиқий сапфир қаттиқлигига тенг. Бу – оддий шароитларда мазкур смартфоннинг экранини умуман тирнаб бўлмайди, дегани! Мана, HTC эришган ютуқ шундан иборат. Аммо уни тушириб юбориш ёки қаттиқ зарба бериш – умуман бошқа гап, бунда сапфир осонгина парчаланиб кетади.

Сотиб олишга арзийдими?

Дарвоқе, «сапфир» қоплама (50$ эвазига) мустаҳкамлиги бўйича оддий пластикдан фарқ қилмас экан, унга пул сарфламасангиз ҳам бўлади.

HTC U Ultra Sapphire Edition смартфонининг ўзидан харид қилишни истаб қолган бўлсангиз, сал кутишингизга тўғри келади – Aliexpress бозорида ҳозирча мазкур гаджет учрамади. Хабарда айтилишича, Европада бу моделдаги 128 ГБ хотирага эга қурилма 849 евро, яъни – оддий HTC U Ultra версиясидан кўра 150 еврога қиммат турар экан.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.