Энг хавфсиз Android-смартфон маълум қилинди

Энг хавфсиз Android-смартфон маълум қилинди

Ахборот технологиялари хавфсизлиги бўйича таниқли эксперт Гал Беньямини Snapdragon процессорига эга Android-смартфонларнинг техник жиҳатдан кучсиз жиҳатларини аниқлаб, жамоатчиликни бохабар қилди. Мутахассиснинг тажрибаси Duo Labs интернет ресурсида эълон қилинган.

Муаммо нимада?
Экспертнинг сўзларига қараганда, мобиль алоқа воситаси платформасидаги кичик носозлик унга осонлик билан хакерлик ҳужумини уютириш, керакли маълумотларни олиш учун етарли экан.

Смартфондаги техник камчилик хакерга унинг маълумотларни шифрлаш тизимини ўқишга шароит яратиб беради. Камдан-кам ишлаб чиқарувчиларгина ўз мижозларининг хавфсизлигини ўйлаб, операцион тизим янгиланиши билан бирга ахборот хавфсизлигини таъминлайдиган мукаммал тизимларни тақдим этадилар.
Мисол учун, 57% Android-смартфон қурилмаларида юқорида қайд этилган ожиз жиҳат мавжуд.

Duo Labs тақдим этган статистикага кўра, бу жиҳатдан Samsung ва Nexus мобиль алоқа воситалари нисбатан ҳимояланган тизимга эга экан. Хусусан, 75% Samsung Galaxy S6 ва 45% Samsung Galaxy S5 фойдаланувчилари ўз смартфонларига хавфсизлик тизимининг янги талқинини юклаб олишган. Nexus қурилмаларининг 75% бу имкониятга эга.
Экспертлар смартфон фойдаланувчиларни гаджетни қўлга олишлари билан унга хавфсизлик тизимини ўрнатишга чақирадилар. Аммо, қайд этилганидек, бунинг учун смартфон ишлаб чиқарувчиси хавфсизлик тизимини ўз вақтида тақдим этиши керак бўлади. Мобиль телефон бозорида Samsung ва Nexus, iPhone, BlackBerry каби қурилмани сотгандан кейин ҳам мижозни қўллаб-қувватлаб борадиган компаниялар кам. Шу сабабли ҳам, мазкур брендлар маҳсулотлари бошқаларига қараганда бир оз қиммат юради.

Мутахассисларнинг фикрича, тасдиқланмаган манбааларга кириш, хавфли дастур ва иловаларни юклаб олиш қурилма учун хавфли бўлиши мумкин. Шу сабабли, ишлаб чиқарувчининг онлайн дўкони, ишончли манбаалардан иловаларни юклаб олишга одатланинг.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!