Энг яхши ҳамёнбоп ноутбуклар | ТОП-9 (Май, 2017)

Энг яхши ҳамёнбоп ноутбуклар | ТОП-9 (Май, 2017)

Яқин-яқингача ҳам ноутбуклар жуда оғир ва унча-мунча одам уларни кўтариб юришга журъат қила олмас эди. Инновация эса ўзининг ижобий жиҳатларини оқламоқда. Мобил форм-фактор ҳамда илғор  Windows 10 уларга планшетлар билан беллашишларига ёрдам бермоқда.

Нафақат кўнгилочар, балки иш жараёнида, ижтимоий тармоқ ҳамда мессенжерлардан фойдаланишда, билим олишда лаптоплар муҳим воситага айланган. 2017 йилда ҳам нарх ва жиҳатларига кўра диққатга сазовор ноутбуклар тақдим қилинди.

Қуйида жорий йилда тақдим қилинган, Windows тизимида ишлайдиган энг яхши арзон ноутбуклар тўғрисида қисқача маълумот берамиз.

 

Dell Vostro 15 3549

Бюджети чегараланган тадбиркорлик субъектлари учун айни муддао.

Процессор: Intel Celeron 3205U (2 ядроли, 1,5 ГГц)/Intel Core i5 (2.7 ГГц) | Видео-карта: Intel HD Graphics| Хотира: 4 Гб тезкор ва 500 Гб доимий| Дисплей: 15,6 дюймли, LED HD| Алоқа тармоқлари: 802.11n, Bluetooth 4.0, Gigabit Ethernet| Интерфейс: VGA, USB 3.0, 2 x USB 2.0, LAN, аудио туйнук| Батарея: 4000 мА соат| Вазни: 2.38 кг.

Ижобий жиҳатлари: Рақамли клавиатура | Яхши процессор;

Камчилиги: Ўлчами| HDMI порти мавжуд эмас;

Бизнес-ноутбуклари туркумига кирувчи ушбу Dell ноутбуки айни пайтда 400 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда. Celeron процессорида ишлайдиган ноутбук сифатида бу кучли гаджетлардан бири. Шунингдек, лаптопнинг Gigabit Ethernet портини қўллаб-қувватлаши ҳам маълумотларни 1 Гбит/с тезликда алмашиш учун айни муддао. Ноутбукда HDMI эмас, VGA порти ўрнатилгани ким учундир камчилик бўлиши мумкин. Лекин бу муаммони переходник билан ҳал қилиш мумкин.

Яна бир яхши жиҳати мазкур ноутбук клавиатурасининг ўнг томон юқорисида рақамли клавиатура блоки мавжуд. Бу молиявий ва иқтисодий ҳисоб-китоблар, дастурлар учун айни муддао.

 

Lenovo IdeaPad M30-70

Ўзига хос ёрқин дизайн, самарали фаолият ва сиғимдор хотираси билан диққатга сазовор.

Процессор: Intel Celeron 2957U (2 ядроли, 1,4 ГГц) / Core i3 / Core i5 / Pentium | Оператив хотира: 2/4 Гб | Хотира: 128/500 Гб | Дисплей: 13,3 дюймли LED HD | Вазни: 1.8 кг | Алоқа тармоқлари: Bluetooth ва Wi-Fi.  

Яхши жиҳатлари: нархи нисбатан арзон| дастурий таъминот хавфсизлиги тизимига эга;

Камчилиги: DVD диск йўқ | Корпус қалин;

Юқоридаги Vostro билан солиштириб кўрганда, M30 ноутбуки Lenovo'нинг кичик экранли девайси. Аммо, унда рақамли клавиатура блоки мавжуд эмас. Яхши ҳамёнбоп ноутбук керакли HDMI портига эга. Унинг алюминийдан ишланган жозибадор корпуси ҳашамдорлик касб этади. Ноутбук бир йиллик бепул McAfee Internet Security хавфсизлик тизими билан тақдим қилинади. 400 АҚШ доллари турадиган ноутбукларда бундан яхши имкониятни топиш мушкул.

 

Acer ES1-311

Фантастик кўркам, йирик хотира сиғимли ва ҳамёнбоп нархдаги  ноутбук.

Процессор: Intel Celeron N2840 (2 ядроли, 2,16 ГГц)/Intel® Pentium® N3540 (2,2 ГГц, 4 ядроли) | Оператив хотира: 4/8 Гб | Доимий хотира: 1 Тб HDD | Дисплей: 13,3 дюймли LED HD | Алоқа тармоқлари: 802.11b/g/n, Ethernet симсиз алоқа  | Аккумулятор сиғими: 2000 мА соат |Вазни: 1,6 кг.

Яхши жиҳатлари: Йирик доимий хотира | DVD диск мавжуд;

Камчиликлари: процессор нисбатан кучсиз;

$388 доллардан бошлаб сотилаётган ноутбук тўлиқ қувват билан деярли 7 соат ишлайди. 4 Гб оператив ва 1 Тб доимий хотирага эга ноутбук учун бу ёмон натижа эмас.  2 ядроли Intel Celeron N2840 процессори у қадар самарали бўлмаслиги мумкин. Бироқ, бундан муаммо ясаш шарт эмас. Агар сиз ноутбукда видео таҳрир қилмасангиз ёки графикага бой замонавий ўйинларни ўйнамасангиз, процессордан ташвишга тушмаса ҳам бўлади.

Ўртача тачпад ва кўринишидан кенг клавиатураси билан ноутбук қимматбаҳо гаджетларни эслатиб юборади.

 

ASUS X102BA

Бизга ўтмишдаги нетбукларни эслатаётган бу лаптоп арзонлиги билан диққатни тортади.

Процессор: AMD 14-1200 (2 ядроли, 1 ГГц) | Оператив хотира: 4 Гб | Доимий хотира: 500 Гб HDD | Дисплей: 10,1 дюймли, сенсор HD| Вазни: 1,15 кг.

Яхши жиҳатлари: Бепул Office 2013 | Ихчам ўлчамлари;

Камчилиги: DVD диск йўқ | Процессор ўртача;

Ноутбукдаги процессор секин ишлагани билан, унинг 10,1 дюймли экрани сенсор эканини ҳисобга олсак, бу ноутбук ҳам эътиборга молик.

HDMI порти ва Microsoft Office Home 2013 дастурларига бир умрлик лицензияга эга лаптоп 250 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

 

Toshiba Satellite Click Mini

Ўз нархига нисбатан жаҳон тан олган бренднинг яхши лаптопи.

Процессор: Intel Atom Z3735F | Оператив хотира: 2 Гб | Доимий  хотира: 32 Гб SSD | Дисплей: 8,9 дюймли сенсорный экран FHD +.

Яхши жиҳатлари: Экран сиғими юқори | Аккумулятор узоққа етади;

Камчиликлари: Жажжи экран | жажжи клавиатура|тезкор хотира сиғими паст;

2017  йилда ноутбукларни ички платформасини кучайтириб, уларнинг ҳажмини кичрайтириш урфга киргандек гўё. Toshiba Satellite Click Mini аслида яхшигина планшет бўлиши ҳам мумкин эди. 8,9 дюймли Full HD сиғимли сенсор дисплей, шунингдек нархи 80 доллар бўлган бир йиллик Office 365 Presonal дастурига эгалиги кўпчилик учун айни муддао.

Click Mini'нинг вазни 1 килограммга етмайди ва тўлиқ қувват билан бу гаджет 13 соат ишлайди. Қолаверса, Intel Atom Z3735F процессори билан бу лаптоп ҳамёнбоплар орасида энг тезкор ноутбук бўлишга ҳам даъвогарлик қилади.

 

Asus X551MAV

Ўртача процессорга эга, меъёридаги ноутбук.

Процессор: Intel Atom N2840 (2 ядроли, 2,13 ГГц) | Оператив хотира: 4 Гб | Доимий хотира: 1 Тб HDD | Дисплей: 15,6 дюймли HD-дисплей.

Ўзига хос жиҳатлари: Махсус клавиатура | 1 Тб доимий хотира диски;

Камчиликлари: Самарадорлик у қадар юқори эмас | Аккумуляторнинг ишлаш вақти кўп эмас;

Ушбу рейтингдаги 1 терабайт доимий хотирага эга  иккинчи ҳамёнбоп ноутбук. X551MAV лаптопи ASUS компаниясининг 15,6 дюймли ноутбуки. У бир йиллик McAfee Internet Security хавфсизлик тизимидан фойдаланиш лицензиясига эга. Бу ноутбук 210 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

Гаджет ўзига хос рақамли клавиатурага эга, шунингдек ноутбук HDMI-порти, файл ёзса бўладиган DVD ҳамда VGA портлари билан таъминланган. Қолган жиҳатлари билан жиҳатлари шу нархдаги рақиблари билан бир хил. Бироқ, ундаги ASUS SonicMaster аудио-технологиясини алоҳида қайд этиш лозим. Бироқ, уятли томони шундаки, шундай тажрибали компания тўлиқ қуввати 4 соатга етадиган лаптоп ишлаб чиқарган.

 

Lenovo B40-45

Талабалар учун энг арзон ва муносиб  ноутбук.

Процессор: AMD E1-6010 (2 ядроли, 1,4 ГГц) | Оператив хотира: 2 Гб | Доимий хотира: 500 Гб HDD | Дисплей: 14 дюймли HD-дисплей.

Ўзига хос жиҳатлари: Нархи| Доимий хотира сиғими катта;

Камчиликлари: DVD диск йўқ | Тезкор хотира кичик;

Lenovo B40-45 – зерикарли ноутбук бўлиб туйилиши мумкин, бироқ у айни пайтда жаҳон ноутбук бозоридаги энг арзон лаптоп ҳам. Гаджет 200 АҚШ долларигача сотилмоқда. Ўзига хос жиҳати шундаки, бу лаптоп лицензияга эга Windows 10 операцион тизимида ишлайди. Бу тизимнинг баҳоси гаджет нархининг 3 дан бирини ташкил қилади. Шунингдек, ноутбук Bullguard Internet Security хавфсилик тизимига ҳам эга. HDMI портининг мавжудлиги ишбилармонлик аудиториясига ҳам ундан фойдаланиш имконини беради.

 

Lenovo Flex 10

Оригинал дизайн ва таассуротли жиҳатларга бой гаджет.

Процессор: Intel N2807 (2 ядроли, 1,58 ГГц) | Оператив хотира: 4 Гб | Доимий хотира: 320 Гб HDD | Дисплей: 10,1 дюймли сенсор, HD-экран.

Ўзига хосликлари: Сенсор экран | ҳамёнбоплиги;

Камчиликлари: Процессор самарадорлиги у қадар юқори эмас | DVD диск йўқ ;

Lenovo сўнгги йилларда турли аудиторияга мўлжалланган ҳар хил параметрларга эга ноутбукларни бозорга чиқармоқда. Айниқса, Yoga оиласига кирувчи қайрилма корпусли ноутбуклар туркуми брендга омад олиб келди.

10,1 дюймли сенсор экранга эга Flex 10 корпуси 360 эмас, 300 градусга букланади. Унда DVD диск порти йўқ, бироқ HDMI порти ҳамда Lenovo компаниясининг AccuType илғор дисплейига эга бўлгани таассуротли. Лаптоп 415 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда.

 

ASUS EeeBook X205TA

Маълум ва машҳур EeeBook ноутбуклар оиласининг маъанвий меросхўри.

Процессор: Intel Atom Z3735F | Оператив хотира: 4 Гб | Доимий хотира: 32 Гб SSD | Дисплей: 11,6 дюймли HD-экран;

Ўзига хос жиҳатлари: Ихчам ўлчами| Узоққа етадиган аккумулятор;

Камчиликлари: Процессор самарадорлиги у қадар юқори эмас | Хотира сиғими жуда кам;

ASUS X205 ноутбукининг вазни 1 кг.га етмайди. Шу билан бирга, ўта юпқа ва камхарж Atom процессори эвазига тўлиқ қувват билан 12 соатгача ишлайди. Унда MicroSD қўшимча хотира картаси ва MicroHDMI порти мавжуд. Қолаверса, лицензияга эга Office 365 Personal дастурларидан қонуний фойдаланиш мумкин. Энг аҳамиятли жиҳати эса, ноутбук 250 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.