Энг яхши компьютер ишлаб чиқарувчилар рейтингги

Энг яхши компьютер ишлаб чиқарувчилар рейтингги

statista.com ресурсининг маълум қилишича, 2017 йилда жаҳон миқёсида 262.5 миллион дона компьютер сотилган. Сўнгги олти йилда компьютер савдоси кескин пасайишда давом этмоқда.

Куни кеча жаҳоннинг энг яхши компьютерларини ишлаб чиқарувчи брендлар рейтингги эълон қилинди. Унда Apple компанияси компьютер ишлаб чиқаришда жаҳоннинг биринчи рақамли бренди деб эътироф этилди. Унинг компьютерлари 665 балл ва ишончлилик бўйича энг юқори, яъни «А+» даражасига муносиб топилди. Бунда Rescuecom компьютер таъмирлаш компанияси усталарининг фикр-мулоҳазаларига таянилган. Унга кўра Mac компьютерлари фойдаланувчилари усталарга энг кам мурожаат қилар эканлар.

Rescuecom компанияси шакллантирган рейтингда ўнга яқин турли брендларнинг компьютерлари яқиндан ўрганилган.

Иккинчи ўрин 270 балл билан Samsung Electronics лэптопларига насиб қилган. Гарчи, кореялик компания Apple аппаратларига қараганда 2 баробар камроқ балл тўплаган бўлса ҳам, унинг компьютерлари ишончлилик бўйича «А-» даражасига лойиқ деб топилган.

Lenovo ҳамда Microsoft компьютерлар бозорида ишончли ҳаракат қилмоқдалар ва рейтингда 3- ҳамда 4-ўринларни эгаллашган. Rescuecom мутахассисларига кўра, бу компаниялар ҳам анча сифатли компьютерлар ишлаб чиқармоқдалар. Мисол учун, Lenovo'нинг ThinkPad 13 ёки Microsoft'нинг Surface Book 2 девайслари яхши сотилмоқда.

Mac компьютерларини ўрганган усталар Apple компьютерлари юқори стандартга эга сифатли девайслар эканини эътироф этишди. Шунинг эвазига бўлса керак компания йилдан-йилга кўп Mac сотишга муваффақ бўлмоқда.

Мисол учун, Apple 2017 йилнинг октябр ва декабр ойлари мобайнида 5.1 миллион дона Mac компьютерларини савдога чиқарган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.