Энг яхши смартфонлар аниқланди

  •   DiMaX
  •  1253
  •  09.02.2017 20:15

Энг яхши смартфонлар аниқланди

AnTuTu бенчмарки ишлаб чиқувчилари фойдаланувчилар томонидан энг юқори фоизда ижобий баҳоланган смартфонлар рўйхатини тақдим этди. Рейтингнинг кўрсатишича, юқори даражада тез ишлаши – смартфон учун энг муҳими эмас экан.

Мазкур рўйхатда ғолиблик шоҳсупасини гардишсиз (рамкасиз) Xiaomi Mi Mix эгаллади. У 94,4% ижобий овоз олган. Иккинчи ўринда 89,93% натижа билан OnePlus 3 бўлса, учинчи поғона унинг янгиланган версияси – OnePlus 3T моделига (86,23% ижобий овоз) насиб қилган.

Кўриниб турибди – 4 дан 10-гача бўлган бошқа ўринларни ҳам Хитой смартфонлари банд этган. Булар – Meizu Pro 6 Plus, Huawei Mate 9, Vivo XPlay 6, Xiaomi Redmi Note 3, 360 Q5 Plus, Meizu Pro 6s ҳамда 360 N4S моделларидир.

Таъкидлаб ўтиш керакки, AnTuTu – асосан Хитой смартфонлари синовдан ўтказиладиган бенчмарк хизматидир. Қурилмаларнинг ишлаш тезлиги бўйича тестларда Samsung, Apple ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари рейтингларнинг юқори поғоналарини эгаллашган. Юқоридаги рейтинг эса айнан фойдаланувчиларнинг баҳолашига асосланган, холос.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!