Энг яхши замонавий планшет-трансформерлар

  •   DiMaX
  •  2962
  •  19.07.2017 16:19

Энг яхши замонавий планшет-трансформерлар

Ноутбук ва планшетнинг «иккитаси биттада» бўлиши – одатда гибрид лэптоп, трансформер ёки ноутбук-трансформер деб номланади. Қуйида улардан бизда яхши нархга олиш мумкин бўлган иккитасининг қисқача тавсифини бермоқдамиз.

Ноутбук-трансформерлар биратўла оддий ноутбукларнинг ҳам, планшетларнинг ҳам ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Ноутбукни планшетга айлантиришнинг янгича шакллари ихтиро қилинаётир, у ёки бу шаклнинг қўлланишида янги соҳалар ўйлаб чиқилаётир, лекин моҳияти ўша-ўшалигича қолаётир. «Трансформер» ёки «гибрид» – бу юқори, яъни экранли қисми буткул тескари томонга ўгирилувчи ёки клавиатурали қисмидан буткул ажратиб олиб ишлатилувчи, шу тариқа планшетга ёки шу каби қурилмага айлантириладиган ноутбукдир.

Ушбу соҳа янги бўлгани ва тез ривожланаётгани учун ҳам ҳозирда унда турли тажрибалар синаб кўрилмоқда. Масалан, шу пайтгача шакл борасида бирор ягона фикрга келингани йўқ: қайси шакли қулай, қай бири ноқулай. Чунки кимгадир слайдер – суриб чиқариладиган клавиатурали ва митти кликпадли шакли маъқул. Яна биров учун қисмларнинг бутунлай олиб қўйилиши ўнғай, бошқалар учун оддийгина «китобча» ҳам бўлаверади.

Бугун биз таълимий ва шахсий мақсадлар учун энг мос бўлган, нархлари ва техник кўрсаткичлари ўзаро мутаносиб келувчи гибридлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Teclast Tbook 16 Power


Операцион тизим:
Windows 10 Home ҳамда Android 6.0
Процессор:
Intel X7 Z8750
Тезкор / Ички хотира:
8 ГБ / 64 ГБ
Экран ўлчами:
11,6 дюйм (1920х1080)
Камера:
5 МП, автофокусли
Порт:
USB 3.0 + USB Type-C
Корпус материали:
Металл
Аккумулятор:
8500 мА/соат
Нархи:
$309.99 (Сотиб олиш)

 

Chuwi Hi12


Операцион тизим:
Full Windows 10
Процессор:
Intel X5 Cherry Trail
Тезкор / Ички хотира:
4 ГБ / 64 ГБ
Экран ўлчами:
12 дюйм (2160x1440)
Камера:
5 МП, HD + 2 МП
Порт:
USB 3.0 + USB 2.0
Корпус материали:
Металл
Аккумулятор:
10000 мА/соат
Нархи:
$229.99 (Сотиб олиш)

 Ҳурматли ўқувчилар! Яна қандай қурилмалар ҳақида маълумотлар беришимизни истар эдингиз? Бу борадаги фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни [email protected] электрон манзилимиз орқали юборишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!