Энг енгил металл яратилди

Энг енгил металл яратилди

Boeing компанияси дунёда энг енгил металл яратилганлигини намойиш қилувчи видеони тарқатди. Металлга микролаттис дея ном беришди. У 99,99 фоиз ҳаводан иборат. Шунчалик енгиллигидан уни қоқигулнинг пари устига қўйса ҳам бўлади! Янги металлни самолётсозлик, машинасозлик ва бошқа соҳаларда қўллаш мумкин.

Янги металлнинг сири шундаки, унинг ичида пўкакка ўхшаш ғовак-ғовак тешиклар изчиллик билан хоч шаклида жойлашган. У ўта енгил бўлиши билан бирга юқори босимга бардошлидир. Лаборатория ходимининг айтишича, суяклар ҳам шундай кўринишда тузилган. Суякнинг устки қатлами қаттиқ, ичи эса серғовак тузилишга эга, шу сабабли синмаслиги, букилмаслиги билан бирга енгил жинс ҳисобланади.

Мактаб дарслигида тухумни 25-қаватдан ташлаб синдирмаслик ҳақида масала бор. Бунинг сири тухумни пуфакчали пленка билан қаватма қават ўраб сўнгра ташлашдадир. Микролаттис ҳам шундай принципда эффект беради.

Микролаттисни яратувчилар аэрокосмик саноатда қўл келишини айтишмоқда. Boeing компанияси тез орада амалиётга қўллаш режасини билдирди. Янги материал самолёт вазнини анча камайтиради ва ёнилғи сарфи тежалади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!